ФИЛАДЕЛФИЯДА ИККИ ЎЗБЕК ОДАМ КОНТРАБАНДАСИДА АЙБЛАНИБ ҚАМОҚҚА ОЛИНДИ
Филаделфия, АҚШ – АҚШ прокуратураси маълум қилишича, икки ўзбек – 30 ёшли Бекзод Рахматов (Охаë штатида яшайди) ва 31 ёшли Мунис Хожиев (Филаделфия)– инсон контрабандасида иштирок этганликда гумонланиб, Федерал тергов бюроси (FBI) томонидан ушланиб қамоққа ташланди.
Улар ноқонуний муҳожирларни Мексика чегарасидан олиб ўтиб АҚШга олиб кириш орқали шахсий фойда олиш мақсадида тил бириктириш ва амалий ҳаракатларни бажарганлик каби қатор жиноятларда айбланмоқда.
Тергов маълумотларига кўра, айбланувчилар «1-сўзбоши» деб юритилаётган шахсни АҚШга олиб киришган ва кейинчалик бошқа муҳожирлар ҳам айнан шу орқали келган.
Улар 2022 йилдан бошлаб 2025 йилгача визалар, паспортлар орқали ноқонуний муҳожирларни турли давлатлар орқали Мексика чегарасига етказишни ташкил қилган.
Қўлга олинган икки ўзбек ҳар бир жиноят пункти бўйича 10 йилгача қамоқ жазосига хукм этилиши мумкин.(Камида 30 ëки 40 йил)
Прокуратура терговнинг давом этиши ва барча гумонланувчиларни суд орқали жавобгарликка тортишини билдирди.