Аёллар қамоқхонаси: инсон қадри ва қонунчилик
Бундан бир йил муқаддам — мустақилликнинг 33 йиллик тантаналарига бонг урилганда президент Шавкат Мирзиёев:
“Барча ислоҳотларнинг руҳи ва мазмунига “Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун!” деган эзгу ғоя чуқур кириб бормоқда”
– деди.
Янги Ўзбекистондан янграган бу саслар ўшанда Зангиотадаги аёллар колониясидан Жаслиқ вайроналарига қадар етган. Биз-ку озодликдамиз, ҳарқалай, маҳкум ва маҳкумаларга чандон умид бахш этган бу илҳомбахш сўзлар.
Зангиотадаги аёллар қамоқхонасида жазо муддатини ўтаётган андижонлик таълим муассаси ходимаси У.Д. бизга йўллаган мактубида ўшандан бери китоб ўқиши, муассасанинг маданий оқартирув ишларида фаоллиги, тиббий хизматга муҳтож бўла туриб, етарлича даво чоралари ололмаётгани, манзил колонияга чиқиш муддати келганига қарамай ўзига салбий хулоса берилаётганини таъкидлайди.
Шикоятни, ҳужжатларни ва ҳатто жиноят ишини ўргандик, маҳкума аллақачон Президент илгари сураётган “Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун!” деган эзгу концепция шафоатига нои л бўлиши мумкин эди. Аммо унга шифохонанинг тиббиёт бўлими ходимлари: “Сен ўлсанг, нархиг 72 минг сўм” дея қоғозбозчилик харажатларини писанда қилибди. Аёл эмасми, бу «лутф»дан руҳан сингани собиқ педагогнинг аҳволини ёмон дейишмоқда.
Зангиота туманидаги аёллар колониясида сақланаётган маҳкум иши билан жамятимиз фаоли Зариф Мирзаахмедов шуғулланмоқда. Маҳкуманинг адвокати Хуршида Насретдиновага кўра, маҳкуманинг манзил колонияга чиқарилиши сунъий равишда чўзилмоқда. Жамиятимиз Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭД маъмуриятини қонунга риоя қилишга чақиради.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти матбуот хизмати