close
close
Асосий мавзулар
12 июл 2025

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ БОШҚАРУВ СЕРВИС КОМПАНИЯЛАРИ БОСИМ ОСТИДА 

close

Тошкент вилояти уй-жой инспекцияси раҳбари Дилмурод Режаматов ва бўлим бошлиғи Дониёр Аҳмедов БСК (бошқарув сервис компаниялари)дан ўлпон пули талаб қилиб тадбиркорларни сиқувга олишмоқда. 

Бу ҳақида Элтузга Нурафшон, Олмалиқ, Янгийўл, Чирчиқ шаҳарлари ҳамда Зангиота туманидаги БСКлар раҳбарлари маълум қилишди. 

«Бизни қўрқитишади, инспекция раҳбари ҳар ой белгиланган суммада пул талаб қилади. Пул бермайдиган корхоналарни текшириб ёпиб юборамиз деб таҳдид қилишади» дейди мурожаатчилар. 

Иддаоларга кўра муқаддам тунги клуб қоровули бўлиб ишлаган Дониёр Аҳмедов таниш-билиш орқали ўз лавозимига эришган. 

«Дониёр Аҳмедов ўзи уй-жой инспекциясида бошлиқ эди. Ҳар бир уй қурилишдан 5-10 минг доллар оларди. Фойдаланишга топширилган уйлар жуда сифатсиз эди» деб иддао қилади тизим вакиллари.

2023 йилда Дониёр Аҳмедов Оққўрғон туманида бир уйни нотурар жой мақомига ўтказиш учун ўзига яқин Сарвар исмли ходими орқали пул талаб қилган. Ўшанда пора олган ўртакаш ходим қўлга тушган эди. Иддаоларга кўра, ўшанда Аҳмедов хорижга қочиб кетган. 

Дониёр Аҳмедов инспекцияга қайтиб келиб – янги раҳбар Дилмурод Режаматов билан бирга эски ўлпон тизимини йўлга қўйди.

«Ҳар бир компания ойига 200-300 доллардан пул бериши керак буларга. Агар бермасак, жазо билан пўписа қилишади. Буни исботлаш керак бўлса, қўлимизда расм ва бошқа далилларимиз бор» дейди мурожаатчилар.

Дониёр Аҳмедов ҳам, Дилмурод Режаматов ҳам давлат ходимлари. Уларнинг устидан оддий тадбиркор прокуратурага арз қилса, иш ҳеч қачон адолатли ҳал бўлмайди. Масала босди-босди қилинади, ариза ёзганларни айбдорга чиқаришади – тадбиркорлар айнан шундай сценарий юз беришига амин.

Тошкент вилояти ҳокими, вилоят прокуратураси ва бошқа масъул органлар уй-жой инспекцияси раҳбарларининг фаолиятини жиддий тафтиш қиладими?

Тағин ўқинг
29 апрел 2022
Азизлар яна сизлар билан ҳамсуҳбатман. Попук қизлар яшайдиган Попдан тортиб, бой бизнесменлар пулини трактор прицепида ташийдиган Мухомонгача, Энамяхши қишлоғидан ...
26 март 2020
24 мартдан бошлаб ҳукумат қарори билан коронавирус тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб эълон қилинди. Вирусга чалингани аниқланганлар карантин манзилларига олиб ...
25 март 2020
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар аниқлангани ортидан карантин жорий қилиниши муносабати билан ижтимоий тармоқларда вирусга қарши челленж бошланиб кетди. ...
1 июл 2025
(Элтуз таҳлили) 2025 йил 30 июндан бошлаб Россияга кириш учун чет эл фуқароларига янги қоидалар жорий этилди. Энди чегарадан ...
Блоглар
14 июл 2025
Рассом оға доим боласини ўрис боғча ва мактабга берганларни қоралайди. Бу фикрга тўлиқ қўшиламан. Доим ...
18 июн 2025
«Ўзбекча фикрлаш»ни мусорга отвормасак дунëга разил бўлишда давом этамиз.Нима ўзи «Ўзбекча фикрлаш»?Масалан Ўзбекистон қонунида «жинс ...
16 июн 2025
Театр замон юзига кўзгу тутиши керак. Лекин ўзбек театри буни эплай олмаяпти. Драма ëзадиган бирорта ...