сешанба,
14 октябр 2025
13 октябр 2025
Мархамат аҳолиси зулматда қолди
Андижон вилояти Мархамат тумани аҳолиси кечқурун йўлда ёруғлик йўқлигидан шикоят қилмоқда.
Туман марказида айрим кўчалар ёритилган бўлса-да, бошқалари қоронғиликка чўмган.
Натижада мактаб ўқувчилари ва фуқаролар кечаси ҳаракатланишда қийинчиликка учраётгани айтилмоқда.
Аҳоли ҳокимиятдан нафақат “чироқ ёқиш”, балки қоронғу туманнинг ҳақиқий муаммоларига ҳам ёруғлик солишни сўрамоқда.
