close
close
Кўзқараш
6 октябр 2025

Нега бутун дунё давлат тилини талаб қилади, Ўзбекистонда эса бу “миллатчилик” ҳисобланади?

close

Германия. Доимий яшаш учун эмас, вақтинча ишлаш учун келганларга ҳам немис тилини B2 даражада билиш мажбурий. Ўрисми, ўзбекми, украинми — фарқи йўқ. Қоида битта: “Тилни ўрган — кейин ишла.” Ҳеч ким “Немислар миллатчи, ўз тилимизда гапириш ҳуқуқимизни бузяпти”, деб нолимайди.

Польша. Поляк тилини билмасанг, сени одам сифатида қабул ҳам қилишмайди. Мамлакатда қолмоқчимисан? Илтимоҳ — поляк тили ва тарихидан имтиҳон топшир. Ўта олмадингми? Демак, йўл йўқ.

Россия. Гап оддий гастарбайтер ҳақида кетяпти. Унга ҳам рус тили ва тарихини билиш шарт қилиб қўйилган. Бирортаси чиқиб “руслар миллатчи” демайди.

Дунё бўйлаб қонун — тил орқали ҳурматни талаб қилади.

Аммо…

Ўзбекистонда бир фуқарога: “Сиз бу юртда доимий яшайсиз, марҳамат, давлат тилини ўрганинг”, десангиз — бир зумда “миллатчи”, “фашист”, “бошқа миллатларга ҳурматсиз”, деган тамғалар ёғилади. Сўнг бутун “либерал” хонанда-блогерлар фитнада иштирок этиб чиқишади.

Нега?

Нега ўз юртида давлат тилини ҳимоя қилиш — фақат Ўзбекистонда “миллатчилик” ҳисобланади?

Бу иккиюзламачилик, бу — тилига, давлат рамзларига, миллий қадриятларга бўлган ҳурматсизликни ҳимоя қилишдир.

Тағин ўқинг
2 август 2018
Европада яшай бошлаганим қочқинликнинг ўнинчи йили якунланаркан, бугун илк бор ярим асрлик умрим ортига қарамоқчи бўлдим. Жўн маънода эса ...
31 март 2025
Ўзтрансгаз AЖ тизимидаги Магистрал газ қувурлари бошқармаларида ҳар йили берилиб келинган байрам пули негадир 2025 йилда кимнингдир ташаббуси ила ...
22 май 2016
Ўғузхон номидаги Туркманфильм киностудияси бошлиғи Сапармуҳаммад Жоллиев ўтган ҳафта “ишда йўл қўйган камчиликлари” сабабли ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Туркманфилм ...
29 ноябр 2023
Миллий гвардия ўз ходимларига қилинган ҳужумлар учун жиноят оламидан қасос олгани айтилмоқда. Салом Қадрли мухлислар бугун 29 ноябр  Элтуз ...
Блоглар
6 октябр 2025
Германия. Доимий яшаш учун эмас, вақтинча ишлаш учун келганларга ҳам немис тилини B2 даражада билиш ...
6 октябр 2025
Погонли ва милтиқлилар  қўл остдидагиларга ҳашарот  каби қарайдиган, кишининг қадри писта пўчоғидан паст, риë, зулм ...
4 октябр 2025
Бугун ўзбеклар қўшиқ қилиб куйлаётган, тармоқдаги қисқа рилзларда такрор ва такрор миямизнинг қатиғини чиқараётган маза ...