close
close
Асосий мавзулар
18 январ 2026

18 январь – Германия империяси яратилди

close

1871 йил 18 январь — нафақат Германия, балки бутун Европа тарихини тубдан ўзгартириб юборган воқеа содир бўлган кундир. Шу куни Европа харитасида янги бир қудратли давлат — Германия империяси (Иккинчи Рейх) пайдо бўлди.

Энг қизиғи шундаки, Германия империяси айни давлатнинг ўзида эмас, балки мағлуб этилган Франциянинг юрагида — Париж яқинидаги Версаль саройининг «Ойнаванд зали»да эълон қилинган. Бу французлар учун жуда катта таҳқир эди. Пруссия қироли Вильгельм I айнан шу ерда императорлик тожини қабул қилган.

Салтанатнинг бош меъмори

Германиянинг бирлашиши тасодиф эмас, балки «Темир канцлер» деб ном олган Отто фон Бисмаркнинг узоқ йиллик сиёсий ва ҳарбий ўйинлари натижаси эди. У Германияни «темир ва қон» билан бирлаштириш кераклигини айтган ва бунга эришган.

Бисмарк бирлашиш йўлида кетма-кет учта муваффақиятли уруш олиб борди. 1864 йилда Данияни, 1866 йилда Австрияни ва ниҳоят 1870–1871 Францияни бўйсундирди.

Франциянинг мағлубияти немис давлатларининг Пруссия атрофида жипслашишига сўнгги туртки бўлди.

Дунё янги куч билан юзлашди

1871 йилгача немис ерлари ўнлаб майда қиролликлар, герцогликлар ва эркин шаҳарлардан иборат эди. 18 январдаги эълон билан Вильгельм I — Германия императори (Кайзер) бўлди.

Пруссия — империянинг етакчи кучига айланди. Бовария, Саксония ва Вюртемберг каби қиролликлар ўз ички бошқарувини сақлаб қолган ҳолда ягона империя таркибига кирди.

Германия империясининг ташкил топиши дунёдаги кучлар мувозанатини бутунлай бузди. Германия тез фурсатда Европадаги энг йирик саноат марказига айланди.

Дунёдаги энг кучли қуруқликдаги армия ва замонавий флот шаклланди. 

Версалдаги маросим ва Эльзас-Лотарингия ерларининг тортиб олиниши Францияда қасос олиш ҳиссини уйғотди. Бу адоват кейинчалик Биринчи жаҳон урушининг асосий сабабларидан бири бўлди.

Тағин ўқинг
16 октябр 2019
“Биздан жиз-з!”нинг бугунги сонида Швецияда яшовчи ўзбек фаоли Дўстназар Худойназаров “Элтуз” мухлислари учун пишлоқли шарчалар (сырники) қандай тайёрланишини намойиш ...
25 июл 2016
XIV аср оëқлаган пайтда Бухоронинг нақшбандий уламолари “ë Оллох дўст, ë Оллоҳ” дея саловат айтароқ совуқ Сибирга йўл олишди. ...
17 май 2023
Мексика АҚШ чегарасидаги кўлда балиқчилар тўрига ярим чириган жасад илинди. Текширилса, бу жасад Ўзбекистоннинг Челак туманида яшаган қашшоқ бўлиб ...
5 март 2018
Бобомурод Абдуллаевнинг суди бўйича «Элтуз» нашри олган сўнгги маълумотга кўра, собиқ сиёсий маҳкум Муҳаммад Бекжон қамалган ҳамкасбининг оиласига далда ...
Блоглар
18 январ 2026
Замонавий томошабиннинг диққат-эътибори пасайгани энди шунчаки тахмин эмас, балки киноиндустрияни ўзгартираётган фактга айланди. Яқинда машҳур ...
18 январ 2026
Ҳа, гадонинг душмани гадо, Лекин лаънат душман гадойга. Қавми билан нафрат бобида Қилаверса жирканч бир ...
15 январ 2026
Полша Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорскийнинг «Россияда фашистик давлат мафкураси шаклланди» деган баёноти халқаро сиёсатда ...