close
close
Асосий мавзулар
18 январ 2026

“Воровской мир” ҳақида икки қараш ва бир ҳақиқат

close

Видеода судянинг саволларига рус тилида жавоб бераётган гумонланувчи Рамез. У Мурод Хонтўраев ўлими ортидан Тошкент шаҳри смотрящийси бўлган.

Энди судянинг Рамез ва сўнгра Ўзбекистондаги ягона ўғри – «Бахти Ташкентский»га бераётган саволларига эъибор беринг. Судя эмас, беш минут кам “вор в законе” гапираётганга ўхшайди. Афтидан ворлар билан яқиндан таниш бўлган ёки ворлар ҳақидаги киноларни кўп кўрган судя жаноблари.

Умуман “воровской мир” ёки “жиноят олами” деган тушунчаларга нисбатан ўзбек жамиятида муносабатлар турлича. Баъзилар бу соя оламини қонун ишламаган даврларда вужудга келган норасмий тартиб деб ҳисоблайди. Бошқа қутб эса уни зўравонлик ва қонунбузарлик ўчоғи деб билади.

“Кўча” тарафдорлари фикрича, “воровской мир” ўзига хос қоидаларга эга. У ерда “Кодекс чести” бор.  Ўғрилар орасида ваъда,  масъулият ва ички иерархик тартиб муҳим саналади. Айримлар буни давлат тизими заиф бўлган шароитда юзага келган мажбурий мувозанат, деб изоҳлайди. Яъни қоғоздаги қонун ишламаган жойда «кўча қонунлари» юзага келади дегандек қараш.

“Воровской мир”га қарши бўлганлар эса бошқа фикрда. Уларга кўра, бу тизим қонун ўрнини ҳеч қачон боса олмайди, чунки у очиқ тизим эмас, фақат қўрқув ва кучга таянади. Бу қаланғи-қасанғиларнинг қоидалари ҳам барча учун тенг эмас, манфаатлар устувор. Энг муҳими, воровской тузилма жамиятни орқага тортади.

Лекин гапнинг рости ҳам шу – “воровской мир” ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Криминал дунё қонун заиф, адолат ишламайдиган жойда илдиз отади ва бора-бора расмий ҳокимиятдан устунликка эришади. Қонун ишлаган, жавобгарлик ва ишонч мавжуд жамиятда бундай норасмий тузилмаларга эҳтиёж қолмайди.

Шу маънода, муддаомиз «Воровской мир» тушунчасини ёқлаш ёки қоралаш эмас. Асосий саволимиз бошқа: ўзи нега бундай тушунчалар ҳали ҳам муҳокама мавзуси бўлиб қолаётир?

Тағин ўқинг
3 декабр 2025
Европа Иттифоқи Россияни пул ювиш ва терроризмни молиялаштириш хавфи юқори бўлган давлатлар рўйхатига киритади. Бу ҳақда Politico нашри хабар ...
26 июн 2018
Сил касаллиги ташхиси билан «Сангород»га этап қилинган Муҳаммад Бекжон ўзининг соппа-соғ эканини эътироф этишига қарамай, даволовчи врач унга 10 ...
26 март 2021
“Биласизми,” – дейди У сизга тикилиб, – Нечун «Эрк» деганда, Қушнинг номин боғлаб айтарлар, “Қушдай эркинман”, деб айтарлар нега? ...
8 апрел 2019
Сўнгги кунларда ўзбек журналистикаси ҳаётида иккита диққатга сазовор воқеа юз берди. ЎзТВ журналисти Мавжуда Мирзаева бу муассаса ҳақида танқидий ...
Блоглар
18 январ 2026
Замонавий томошабиннинг диққат-эътибори пасайгани энди шунчаки тахмин эмас, балки киноиндустрияни ўзгартираётган фактга айланди. Яқинда машҳур ...
18 январ 2026
Ҳа, гадонинг душмани гадо, Лекин лаънат душман гадойга. Қавми билан нафрат бобида Қилаверса жирканч бир ...
15 январ 2026
Полша Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорскийнинг «Россияда фашистик давлат мафкураси шаклланди» деган баёноти халқаро сиёсатда ...