close
close
Document UZ
23 ноябр 2025

Ўзбекистон ва Туркманистон қўшма савдо мажмуаси ишга тушди

close

“Шовот-Тошҳовуз” қўшма чегараолди савдо зонасинининг туркман қисми 23 ноябрь куни очилди. (Ўзбекистон қисми бир ҳафтадан бери ишлаб турган эди.)

Жорий йилнинг 17 ноябрида президент Шавкат Мирзиёев ва Сардор Бердимуҳамедов иштирокидаги “Шовот-Тошҳовуз” қўшма чегараолди савдо зонасини тантанали очилишини кўрган хоразмликлар савдо зонасининг туркман тарафи ëпиқ турганидан афсусланиб Элтузга ëзишди.

Элтуз телеграм канали шу хабар асосида “чучвара атмен” деган хабар чиқарди. Бу танқидни тўғри тушунган Туркманистон  расмийлари ишларни тезлаштириб 23 ноябрь куни савдо зонаси эшикларини ўзбек ва туркманлар учун очишди.

Кимдир савдо қилиш¸ кимдир эса чегаранинг икки тарафидаги қариндош эш ва ҳешлари билан дийдорлашиш учун савдо зонасига келди. Зўр карвон йўлида етим бўтадек интизор кўзларда ҳалқа-ҳалқа ëш…

Бу зонанинг очилишини Ўзбекистондаги Мирзиëев бошлаган илиқлик ва очиқлик сиëсатининг қўшниларга ҳам ижобий таъсири деб баҳолаш мумкин.

Қовун қовундан ранг олади, чиллаки чиллакини кўриб чумак уради. Сизнинг ҳовлингиз иссиқ бўлса қўшни ҳовли ҳовузидаги муз ҳам эрийди. Янги Ўзбекистоннинг минтақадаги очиқликка сабаб бўлгани ижобий фактор.

Американинг Колумб тарафидан очилиши энг биринчи навбатда туб америкаликлар учун ҳам очилиш  бўлгани каби очиқ савдо зонаси “тақа-тақ ëпиқ” режимда қолаëтган Туркманистон учун ўзгариш имкони, музлар эриш фасли.

Энг мухими тиканли симли чегаранинг икки тарафидаги ўзбеклар учун висол фасли.

Мазкур ҳудудда дирекция, божхона, карантин, фитосанитария ва ветеринария хизматларининг маъмурий бинолари, савдо павилёни ва омборлар жойлашган.

Бу ерда “ягона дарча” тамойили асосида давлат хизматлари кўрсатилади, интерфаол тизимлар, банк, тиббиёт ва меҳмонхона хизматлари учун зарур инфратузилма, шунингдек, катта автотураргоҳ ҳам ташкил этилган.

Зона фаолияти умумий аҳолиси 3,5 миллиондан зиёд бўлган иккита муҳим ҳудуд – Ўзбекистоннинг Хоразм вилояти ва Туркманистоннинг Тошҳовуз вилояти ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга хизмат қилади.

Элтузда чиққан танқид ортидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратовнинг  тез ва самарали тарзда муҳбирлар билан боғланиб муаммога ечим излагани ҳам янги давр ишорати.

Журналистлаарга таъна тоши отганлар “сени ëзганимдан нима фойда бор” деб келишади. Мана сизга фойда. Ўзбек мулозимлари қаторида туркман ëшулли, бошлиқларини ҳам ҳаракатга келтирган нарса журналистнинг ëзганларидир.

Нима дегандирлар Хивада шоир бўлиб етишиб Исмомутда ижод қилган Маҳтумқули бобомиз?

Биров билан ошно бўлай десангиз,

Аввал ўз сўзида туришин кўринг.

Тағин ўқинг
16 январ 2022
Ўзбекистондаги ҳар бир мулозимнинг ичида битта шоир, ҳар бир шоирнинг ичида битта мулозим яшайди. Бу яхшими ëмонми, билмайман. Шавкат ...
21 июн 2025
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Зоҳидовнинг давлатдан яширган сирлари халқаро майдонда фош бўлди. 2025 йил 2 июн кунидан ...
5 апрел 2020
Чор даврида охранка, совет даврида ЧК, ГПУ, НКВД, КГБ, мустақиллик даврида эса СНБ асосан миллат манфатига зарар келтирди ва ...
2 июн 2022
Россия истилочилари томонидан Самарқанд босиб олингач, 1868 йилги энг қонли жанглар Зирабулоқ тепалигини сақлаб қолиш учун бўлди. Бироқ Россиянинг замонавий ...
Блоглар
24 ноябр 2025
Мен ўзбек сегментидаги Facebook’ни жуда яхши кўраман — ҳақиқий янгиликлар портали: цензурасиз, тўсиқсиз, ҳеч қачон ...
24 ноябр 2025
37 йил олдин — 1988 йил 20 ноябрда —СССР  Марказий телевидениесининг биринчи программасида Михаил Афанасьевич ...
23 ноябр 2025
Журналист Навбаҳор Имомова ёзади: Итни ҳам, битни ҳам меҳмонга чақириб, текин боқиб, яна қўлига бебаҳо ...