БИР ВАЗИРЛИКНИНГ ЭПСИЗЛИГИ САБАБ ЎЗБЕКИСТОН ЯНА ХАЛҚАРО ҚОРА РЎЙХАТГА ТУШДИ
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Зоҳидовнинг давлатдан яширган сирлари халқаро майдонда фош бўлди.
2025 йил 2 июн кунидан 13 июн кунига қадар Женевада Халқаро меҳнат конференциясининг 113-сессияси бўлиб ўтди. Унда 187 та давлатдан 5000 дан ориқ вакиллар қатнашди.
Конференцияда Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификатция қилинган конвенцияларнинг талаблари бажарилмаётгани экспертлар томонидан танқидий баҳоланди. Ўзбекистон ХМТнинг 81 ва 129 меҳнат инспекцияси конвенцияларининг талаблари бажармаётганлиги сабаб экспертларнинг салбий рўйхатига киритилди.
Экспертлар томонидан асосий танқид шундан иборатки, Давлат Меҳнат инспекцияси томонидан текширувлар мустақил олиб борилмаяпти, текширувлар сунъий учрамоқдч, конвенция шартлари бузилган ҳолатларда жазо чоралари назарда тутилмаган,
Давлат меҳнат инспекторлари ўз вазифаларини тўлиқ бажара олмаяпти, қишлоқ хўжалиги сохасида малакали инспекторлар етишмайди.
2023-2024 йилларда конвенциянинг талабига мувофиқ Ўзбекистон давлат меҳнат инспекцияси ўз фаолияти юзасидан очиқ ҳисоботларни эълон қилмаган.
Шу ва бошқа салбий ҳолатлар билан ХМТнинг баённомасида тўлиқ танишишингиз мумкин.
Баённомага кўра, ижтимоий тармоқларда бонг урилаётган болалар мажбурий меҳнати камайгани бўйича наъмуна эканлигимиз ҳам ҳақиқатга яқин эмас.
Тўғри, пахта далаларида болалар меҳнатига барҳам беришга Президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси билан эришилди.
Бироқ Камбағалликни қсқартириш ва бандлик вазирлигининг кадрлари сабаб болалар меҳнати камайгани борасидаги ушбу ижобий натижа хам сақлаб қолинмади,
Зотан 2024 йилда АҚШ меҳнат вазирлигининг Болалар меҳнати бўйича эълон қилинган ҳисоботида, Ўзбекистон болалар меҳнати борасида энг юқори кўрсаткичдан энг қуйи кўрсаткичга тушиб кетган.
Бундан англашиладики, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигини охирги икки йил ичида бошқарган вазирлар Бехзод Мусаев ва Ботир Зоҳидов барча ижобий натижаларни пучга чиқаришди.
Икки йил муқаддам Бехзод Мусаев ўзининг кадрларини солиқ тизимидан камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига олиб келди. Бу гуруҳбозлик меҳнат инспекциясини трансформация қилиш баҳонаси билан оқланди.
Инспекциянинг малакали кадрлари босим туфайли ишдан кетди. Шундан сўнг катта майдонга 6 ой давомида оддий бўлим бошлиқлигидан Инспекция раҳбарлигигача кўтрилган Н.Амманиязова келди. Иддаоларга кўра бунга кадрлар бошқармаси бошлиғи собиқ солиқчи Н.Кодиров ва собиқ комплайнс бўлими бошлиғи собиқ солиқчи Д.Хасановларни кўмаклашган
Шу ўзгаришдан сўнг Давлат меҳнат инспекцияси “Титаник” кемаси каби уммоннинг тубига ғарқ бўла бошлади, буни ХТМнинг ҳисоботи яққол далиллайди.
Давлат меҳнат инспекциясининг ҳозирги жамоаси Ўзбекситонни “Cotton company” бойкотидан чиқаришга катта ҳисса қушган.
Инспекция ўринбосари Н.Аманиязова эса ходиммларнинг бу хизматларини мутлақо эътиборга олмаяпти.
Ҳозирда ушбу инспекция ўринбосари Н.Аманиязова асосий лавозимларда ўтирган ходимларни аттестация баҳонасида ишдан олишга ва уларнинг ўрнига ўзининг одамларини олиб келишга уринмоқда, дейди тизим инсайдерлари.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Меҳнат инспекциясидаги гуруҳбозлик ва ички низолар сабаб амалий иш самарадорлиги тушмоқда.
Аснода Ўзбекистон яна юзтубан бўлиб қора рўйхатлардан жой ола бошласа глобал бозорда мамлакат эришаётган ўрни ва обрў эътибори тубсиз жарликка қулайди.