Китоб ўқийдиғонларнинг елкасига шаппотлаш йили
Кейинги йилнинг номи «Китоб ўқийдиғонларни елкасига шаппотлаш» йили деб аталаркан.
Ой чиқса ҳам, кун чиқса ҳам китоб босадиганларга чиқади дейишди.
Майли, бўса шуларга бўсин.
Аммо бугун бир катта ҳақиқатни билиб қолдим. Ўзбекистоннинг китоб саноати замонавий жараëндан беш юз йил орқада турибди.
500 йил! Беш юз йил олдин қоғозга босма мошина билан текст босиб муқовалаб китоб қилиб дўконда сотишган.
Бугунги Ўзбекистонда ҳам шундай. Қоғозга текст босиб муқовалаб дўконга элтишмоқда.
Ҳатто 120 йил олдин Хивадаги Отажон босма дойи ҳам хозиргилардан сифатлироқ муқовада китоб босган.
Президенти «ўқи, ўқиш ва яна ўқишиб таша» дейдиган, давлат ҳисобидан ëстиқдай-ëстиқдай китоблар чиқадиган мамлакат замонавий китоб ўқиш тизимига интеграция бўлмаган! Бирорта ўзбекча китобни амазондан сотиб олиб киндлда ўқишнинг иложи йўқ.
Ўзбек китоб саноати дунë жараëнларидан узилиб ўша Отажон босма даражасида турибди.
Замонавий Отажон босмалардан бирининг айтишича, ўзбек китобини киндлга қўшиш учун камида икки миллион долларлик харажат лозим.
Бу харажат йўқ. Давлат эса варрак учириш билан оввора.
Буларга ҳеч ким айтмадими «замон илгарилади, ҳеч ким қоғоз китоб ўқимайди» деб.
Ҳатто қўлидаги ўн олтинчи айфонидан ор қилиб югуриб бориб ўн еттинчини оладиган вазиру-вузаро «Нега халқим ҳануз ғознинг пати билан китоб ëзяпти? Нега итнинг арқа аяғи бўлиб қолдик китоб чиғоришда» деб ўйламайди.
Нега? Йилнинг отини қўйишдан олдин ўйлаб кўриладиган гап бу.
Мендан ойтш.
