close
close
Cатира
19 декабр 2025

Путин ғояси юз фоиз нацизмга хос 

close

Кўпчилик «нацизм» ва «фашизм» тушунчаларини адаштиради.

Аслида эса — Гитлер нацист бўлган, Муссолини эса «фашист». Нацистлар тарихий адолат ниқоби остида босиб олинган ҳудудлардаги тинч аҳолини отиб ташлаган ва концлагерларга ҳайдаган. Путиннинг «МҲО»сини (СВО) ҳам «нацистча» деб аташ мумкин. Буча, Ирпень, Бородянка, Ворзель, Мариуполь ва Волноваха каби ер юзидан супириб ташланган шаҳарлар ҳақида ҳамма эшитган.

Аммо Чернигов яқинидаги кичик Вишнёвое қишлоғи ҳақида ҳамма ҳам билмайди. Россия Қуролли Кучлари қишлоққа 2022 йил 3 март куни кириб келган. Барча 468 нафар яшовчини мактаб ертўласига қамаб қўйишган — бу бир киши учун 50-60 см жой дегани. Улар орасида 2 ёшгача бўлган 20 дан ортиқ бола бор эди. Кўчага шунчаки нафас олиш учун камдан-кам ва ҳаммани ҳам чиқаришмаган.

Ушбу 468 кишидан 11 нафари тўғридан-тўғри ертўлада вафот этган. Яна 11 нафари маст аскарлар томонидан кўнгилхушлик учун отиб ташланган. Бунинг устига, РФ Қуролли Кучларининг «аскар» деб аталувчилари: «Нима хоҳлардингиз? Бу урушку», деб даъво қилишган. Аммо қишлоқ аҳлидан бирон киши қўшнисига хиёнат қилмади, босқинчилар фойдасига Россия телеканалларига интервью беришга бормади. Ва бу Чернигов, Киев, Донецк, Харьков, Запорожье вилоятларидаги концлагерлар билан боғлиқ ягона ҳолат эмас.

Таққослаш учун: немислар юқоридаги ҳудудларни 3,5 йил давомида босиб олиб турганида ҳам 11 киши отиб ташланган эди. Бундан келиб чиқадики, Путин украинларга нисбатан Гитлердан ҳам кўпроқ нацистми? Украина бўйлаб Вишнёвое каби концлагерлари бўлган қишлоқлар юзлаб топилади.

Демак, Путиннинг «Рус дунёси» (Русский мир) мафкураси талқини 100 фоиз нацизмга хосдир. Бошқача эмас.

Михаил Ходорковский

Тағин ўқинг
25 январ 2018
Ҳали Ўзбекистон аҳли қалбида Оқтўбада ҳалок бўлган 52 нафар юртдошимизнинг мотами оғриғи сусаймай туриб, марҳумлар шаънини ҳақорат қилган Фарғона ...
8 май 2022
Таниқли кинопублицист Абдулазиз Маҳмудов оғир хасталикдан сўнг  8 май куни 71 ёшида Тошкентда вафот этди. Бу ҳақда Элтузга унинг ...
18 июл 2018
Пойтахтнинг Юнусобод тумани ҳокими буйруғи билан 12 июл куни, туманнинг 11-даҳасидаги, 17-уй деворига ишланган мозаика усти оққа бўялди. Бу ...
16 январ 2018
Чимкентлик тўй эгаси буюртирган қимматбаҳо торт видеоси ижтимоий тармоқни ҳайратга солди. Унинг нархи 179 минг АҚШ долларига баҳоланган. Дастлаб ...
Блоглар
19 декабр 2025
Кўпчилик «нацизм» ва «фашизм» тушунчаларини адаштиради. Аслида эса — Гитлер нацист бўлган, Муссолини эса «фашист». ...
16 декабр 2025
Тиббиёт ёмон бўлса ашинча чет эллик келиб Ўзбекистонда даволанармиди? Йил давомида 80 мингга яқин чет ...
15 декабр 2025
Урганчдаги ТВ АЛС шаҳар марказиидаги «Матбуот уйи»да жойлашганди. Бир куни ишга келсам, бинони минглаб одам ...