шанба,
20 декабр 2025
19 декабр 2025
Oта ва ис газидан вафот этди
Карманада ёш оиланинг 4 нафар аъзоси ис газидан заҳарланди. Оқибатда 30 ёшли Севдиёр Ярашев ҳамда унинг 4 ёшли ўғли Самиржон вафот этди. Оила бекаси ва кичик фарзанд шифохонада жонлантириш бўлимида.
Ҳолат Сардоба маҳалласидаги 2 қаватли уйларнинг бирида содир бўлган. Ушбу маҳаллада 2 қаватли уйлар кўп. Элтузга келган маълумотларга кўра, ушбу “дом”лар қишда марказлашган ҳолда иситилади.
2-3 йилдан буён бу кўп қаватли уйларни марказлашган ҳолда иситишда муаммолар бўлган. Шу сабабли, у ерда яшовчи оилалар уйларини алоҳида иситиш чораларини кўришади. Бу эса бир оилани пароканда қилди.
Кармана тумани ҳокимлиги бахтсиз ҳодиса сабабларини ўрганиш бўйича махсус комиссия тузган.
