РАССОМ ТУЗ: НИМА УЧУН МАКТАБДА ТАСВИРИЙ САНЪАТ ДАРСИ ЎТИЛАДИ?
Одамларда санъат ҳақида умумий тасаввур бўлиши учун.
Нега асар музейда туради? Музей эскпонатинии нега давлат муҳофаза қилади? Нега оддий мулозим музейга кириб ўзига ëқиб қолган асарни кўтариб уйига олиб кета олмайди?
Бу саволларга жавобни барча билиши учун ўрта мактаб программаси кифоя.
Энди, ҳамма ҳокимликларда олий маълумотли одамлар ишлайди деб ўйлайман. Ҳатто ëппасига ярим ëввойилар билан тўлган Урганч ҳокимлигида ҳам.
Аммо катта эҳтимол билан бу дипломни сотиб олган мулозимлар калла ўрнида қовоқ кўтариб юришгани аниқ.
Масалан, Париж ҳокимлигидаги мулозим Луврга бориб «манови кўзани бериб тур апелсин сайли тадбирини безатишга» дея олмайди.
Агар шундай деса, музей ходими полиция чақиради ва бу кади калла мулозимни «апкириб қўйишади».
Питер хокимлигидаги шотир ҳам Эрмитажга бориб манов кўзани бериб тур «картшка сайлини безатишга» демайди. Шундай деса ОМОН келиб кўтига дубинка тиқади.
Лекин Ўзбекистоннинг ҳар бир шахар ҳокимлигида, масалан Урганч ҳокимлигида ишлаган урод мулозим музейни онасини маҳрига тушган деб ўйлайди.
Ўзини показуха хўжамкўрсин тадбирларида давлат муҳофазасида бўлган музей экспонатларни музейдан обчиқиб кетиб қўйиб очко олсам деб ўйлайди.
Чунки аҳмоқ. Илми, билими, фаросати йўқ. Президент қарорларини ўқимаган.
Ҳокимликнинг шундай аҳмоқ мулозимлари боис музей экспонатлари синади, йўқолади.
Аслида шу ҳокимликдаги мулозимлар йўқолиб кетса, айтайлик зоопаркдаги айиққа ем қилинса фойдалироқ бўларди. Айиқни қорни тўярди.
Меҳнатсиз ҳаëт – ўғрилик, санъатсиз ҳаëт – ваҳшийлик. Урганч шаҳар ҳокимиятини вахшийлардан тозаланишини юқори инстанциялардан сўраб қоламан.