ОПЕН БЮДЖЕТ: МАНТИҚСИЗ ТАШАББУС ОҚИБАТЛАРИ
Ташаббусли бюджет лойиҳасининг иккинчи мавсуми бошланди. Вобкент туманида ҳар йили 10-11 лойиҳа ғолиб бўляпти. Ғолиб лойиҳаларнинг аксарияти мактаб ва мактабгача таълим бошқармаси ва тиббиёт бирлашмасига тегишли.
Бу икки тармоқда туманнинг 7 мингдан зиёд аҳолиси ишлайди. Тиббиёт ва таълим ходимлари уйма-уй юриб овоз тўплашади. Масалан, Шифокор маҳалласидаги лойиҳа Қурувчи маҳалласи номидан расмийлаштирилган. Чармагон маҳалласидаги 23-мактаб таъмири лойиҳаси Вобкент маҳалласи номида расмийлаштирилган.
Устуворлик фақат мактаб ва поликлиникаларда: уларнинг овоз йиғиш имкониятлари кўпроқ. Қолган лойиҳалар эса эътибордан четда қолиб кетаверади. Сув таъминоти, йўл таъмири бўйича келган мурожаатлар бир неча мавсумларлан молиялаштирилмаяпти.
Шундоғам давлат тузилмаларининг бурчи ва вазифаси бўлган йўл таъмири, сув таъминоти, мактаб таъмири очиқ режалаштирилиши ва навбат билан бажарилиши шарт. Бу ишларни амалга ошириш учун солиқ тўловчилар овоз тиланиб, мусобақалашиб юриши мантиқсизликдан бошқа нарса эмас.