Сохта севги қиссаси тугади: Алфонс куёв қамағда
Олимбоевалар оиласини чув туширган блогер куёв 9 йилга қамалди
Мирзо Улуғбек туман судида 1997 йилда Тошкентда туғилган, аввал судланмаган Исматов Шерзоднинг жиноий иши бўйича очиқ суд жараёни якунига етди.
Суд ҳукмига кўра, куёв Жиноят кодексининг 168-моддаси, 4-қисми «а» банди (кўп миқдордаги фирибгарлик) бўйича айбли деб топилди.
Суд бу апрс нусхага 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Жазо умумий тартибли колонияда ўталиши белгиланган.
Шунингдек, айбланувчидан жабрланувчилар фойдасига етказилган моддий зарар ундирилади:
Ж.Ю. фойдасига — 3 448 701 208 сўм
С.С. фойдасига — 925 769 852 сўм
Ж.А. фойдасига — 464 672 126 сўм
Қандай ундирилиши бошқа масала. Жабрланувчилар Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани «Катта Оқтепа» МФЙдаги Оқтепа кўчаси 5А/3,4-уй бўйича тузилган олди-сотди шартномаларини бекор қилишни фуқаролик тартибида кўриб чиқиш учун судга мурожаат қилишлари мумкин.
Алфонс ва апрс куёв қамағда. Айни пайтда Жамила ижтимоий тармоқда уй бизга қайтарилди деб ёлғон хабар тарқатмоқда. Уятсиз, ахлоқсиз ва тарбиясизлиги етмаганидай ёлғончи ҳам экан бу қиз. Жамила кӯса…
