якшанба,
11 январ 2026
10 январ 2026
Рассом Туз: Йўқдан бор бўлмайди
2003 йилда туркман оппозициясини бирлаштириш учун уларнининг бутун ëвлашган тўдаларини обрўли бир халқаро ташкилот Прагада тўплади.
Дуо деган меҳмонхонада яшаб, ўша меҳмонхона мажлислар залида бир ҳафта «разборка» қилишди.
Мен бу жийноқни бир мухбир ўлароқ ëритиш учун улар билан бирга бўлдим.
Ораларида бир машҳур туркман рассоми бор эди. Ўша биринчи куниëқ айтди: «Буларни ўлдириб ўлигини ëнма-ëн қўйсанг, ўша ўлик ҳолида ҳам сакраб, нарëққа кетиб ëтади. Буларни ҳаттто ўлиги ҳам бирлашмайди”.
Худди шундай бўлди. Бир бирларига қараб мушт ўқталишди, бақир-чақир қилишди, ўричча аралаштириб сўкишди бир бирини.
Охири тўрт тарафга тарқаб қумга синган сувдай бўлиб кетишди. Чунки йўқдан бор бўлмайди.
