close
close
Cатира
11 август 2020

Сенат раиси мамлакатдаги ўғирликлар ҳақида гапирди

close

Ўзбекистон Сенатининг 7 август куни очилган олтинчи ялпи мажлисида парламент юқори палатаси раиси Танзила Норбоева мамлакатда коррупция авж олганини таъкидлади.

“Коронавирусга қарши кураш тадбирлари учун ажратилаётган маблағлар, аниқроғи, Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари талон-тарож қилинаётгани бизни ташвишлантирмоқда. Хусусан, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган вилоятларидаги санитария эпидемиология хизмати мутасаддилари томонидан умумий ҳисобда бир миллиард 750 миллион сўмдан зиёд маблағи талон-тарож этилганига жиддий эътибор қаратиш тақозо этилади”, деди у.

Палата раиси, шунингдек, олий таълим соҳасида коррупция деярли барча босқичларда мавжудлиги, бу мамлакат таълим тизими рейтингига жиддий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.

“Мана, бугунги кунда бунинг оқибатида республикадаги бирорта олий ўқув юрти дунё олий ўқув юртлари рейтингидаги мингталикка кира олмаган”, деди Норбоева.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 август 2019
Ўзига ишончи бўлмаган, қўрқоқ ва ожиз сиёсатчиларгина давлатни диктатура усулида бошқариш йўлини танлашади. Бу энг осон йўл. Аҳмоқнинг ҳам ...
2 август 2016
Раҳим Аҳмедов тирик бўлганида 95 га кирарди. Раҳим ака нафақат ижоди билан, балки турли қарашдаги рассомларга етакчи бўлиб бир ...
21 май 2020
Тошкент шаҳри марказий маданият марказининг камида 7 нафар ходими карантин даврида ишдан бўшатилди.  Марказ администратори Шуҳрат Тоҳиров ходимлар, жумладан, ...
19 октябр 2017
Франциянинг Mediapart интернет нашри томонидан қўлга киритилган ва European Investigative Collaborations (EIC) консорциумидаги ҳамкасбларига тақдим этилган махфий маълумотлар Ўзбекистоннинг ...
Блоглар
24 август 2020
Беларусдаги намойишлар ортидан президент Александр Лукашенконинг 23 август куни автомат ва бронежилетда акс этган видеоси ...
18 август 2020
Тушимга коронавирус кирибди. Беморликка гумон қилинаётганлар тест топшираётган каттагина хонада эканман. Ўзим соғлом эканман аммо. ...
12 август 2020
Бишкекда ҳибсга олинган ўзбек журналисти Бобомурод Абдуллаевнинг онаси Гавҳар Мадаминова 12 август куни Ўзбекистон президенти ...