close
close
Асосий мавзулар
12 август 2020

Бишкекда қамалган Бобомурод Абдуллаев олдига адвокатлари киритилмаяпти

close

Бишкекда ҳибсга олинган ўзбекистонлик журналист Бобомурод Абдуллаевнинг олдига адвокатлари киритилмаяпти. “Озодлик” радиосининг журналист адвокати Наталья Котикдан иқтибос келтириб билдиришича, 12 август куни эрталаб ва ундан бир кун олдин ҳам 14 кунлик карантин баҳона Абдуллаевнинг олдига ҳимоячилари қўйилмаганкиритилмаган.

“Қизиғи, карантин қоидаси фақат Б.Абдуллаевга тегишли эмиш. Агар бевосита кўришишнинг имкони бўлмаса, ўртада ойнаси бўлган хонада ҳам учрашишимиз мумкин эди-ку ахир?..” деган журналистнинг адвокати Наталья Котик “Озодлик” мухбирига.

Бобомурод Абдуллаев суд арафасида журналистларга уни “Қора мерган” тахаллуси остидаги мақолаларни ёзганликда гумон қилиб Мирзо Улуғбек тумани суди 23 июль куни унга нисбатан “сиртдан айблов эълон қилиб бўлгани”ни билдирган эди.

Бишкек шаҳрининг Биринчи май тумани суди 10 август куни эҳтиёт чораси сифатида ўзбек журналисти Бобомурод Абдуллаевни 8 сентябрга қадар қамоқда қолдиришга қарор чиқарганди.

“Бизнинг имконимизда апелляция шикояти киритиш учун 5 кун муддат бор. Агар эътирозларимиз инобатга олинмаса, 30 кундан сўнг Бош прокуратура Абдуллаевни Ўзбекистонга экстрадиция қилишга қарор беради”, деган эди журналистнинг яна бир адвокати Темур Қорабоев “Элтуз” мухбирига.

11 август куни еттита халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Бобомурод Абдуллаевни Ўзбекистонга экстрадиция қилмаслик талабини қирғиз ҳукуматига йўллашди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари агар Бобомурод Ўзбекистон кучишлатарлари қўлига қайтариладиган бўлса, унга нисбатан қийноқлар ва шафқатсиз муносабат қўлланишидан хавотир билдиришмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 декабр 2019
Стокгольмнинг чекка ҳудудида жойлашган темир тўсиқ ортидаги кўримсиз уйда Швецияга келиб қурилишларда ишлаётган 11 нафар меҳнат мигранти яшайди. Уларнинг ...
23 март 2016
“Халқ сўзи” газетаси “Жаҳон” ахборот агентлигига асосланиб Ўзбекистон президентининг 2015 йил якунларига бағишланган машваратдаги маърузаси Буюк Британия экспертлар ҳамжамиятида ...
23 август 2019
Давлат сиëсати бошқарилади. Сиëсатни сиëсатчилар амалга оширади. Сиëсатчиларни эса халқ гап-сўзи, бўйи-басти ва тарбиясига қараб сайлаб, танлаб олади. Танлов ...
2 октябр 2015
Хозарасп туманининг Саноат қишлоғида Саноат хўжалигининг пахта даласида жойлашган шийпонида бўлдик. У ерда қишлоқ хўжалиги коллежи талабалари жойлаштирилган экан, ...
Блоглар
10 август 2020
Коронавирус кундалиги Қизимнинг қўғирчоғи билан уйда ёлғизмиз. Иккимиз ҳам бир одамчани соғинаяпмиз. Фақат қўғирчоқ йиғлай ...
7 август 2020
Қишга тайёргарлик. Помидор ва қалампирни ўзим етиштириб, қуритиб, ипга ўтказиб деворга илдим. Кўўп бонкаям беркитганмиз. ...
5 август 2020
Мирзиёев бошқарувида ташқи сиёсатда, бир томондан, Россия ва унинг геосиёсати билан боғлиқ муносабатлардаги миллий манфаатлар ...