«Ма санга, ма санга! Нима қолди Хасанга?»
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи рекорд даражага етиб – 65 миллиард долларга яқинлашди ва бу қарзнинг катта улуши бюджет учун ажратилмоқда. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисоб-китобига кўра, қарзнинг катта улуши, яъни 45 фоизи давлат бюджетини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган. Айни пайтда қарзга ботган ҳукумат давлат бюджетидаги пулни дабдаба¸ кўзбўëмачилик ва пиар учун ишлатилаëтгани фаол жамоатчилик билан бир қаторда хокимият молия тизимида ишлаëтганларнинг ҳақли ва жиддий эътирозига сабаб бўлмоқда.
Тошкент вилоят ҳокимлигининг собиқ мулозими Элтуз мухбири билан боғланиб бюджет маблағларини ҳою ҳавасга сарфланаëтганини тасдиқловчи молиявий ҳужжатларни тақдим қилди. Давлат харидлари акс этган очиқ манбалардаги манзара ҳам ҳокимлик бюджети Ҳотами Той ҳазинаси каби ўнга ва чапга мақсадсиз сарфланаëтганидан далолат беради.