Қоровyлбозорда богчага берилган гўштдан 20 хил микроб чиқди
Бугун Элтуз таҳририятига Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидан яна бир мурожаат келиб тушди.
Мурожаатда айтилишича, «Алоқа сифат савдо» МЧЖ томонидан Қоровулбозор тумани мактабгача таълим муассасаларига етказиб берилган гўшт истеъмолга яроқсиз бўлган.
Шикоятга кўра, гўшт сасиб кетган, кўкарган ва фойдаланишга мутлақо яроқсиз. Ҳатто махсус лабораторияда ўтказилган текширув натижаларига кўра, бу гўштда 20 хил турдаги микроб аниқланган.
Шунга қарамасдан, муассаса раҳбарияти берган шикоятлар ва лаборатория хулосаларига эътибор берилмаган. Гўштни етказиб берган шахс — Афзал Холиқов эса гўштни олиб кетишдан бош тортган.
Маълумот учун, чириган гўшт 3 ҳафтадан буён мактабгача таълим муассасасининг музлатгичида сақланиб турибди.
Шикоятчиларнинг таъкидлашича, юқори ташкилотлар томонидан зарур чоралар кўрилмагани боис, уларнинг Афзал Холиқовга қарши ҳаракат қилиш имкониятлари чекланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жамоатчилик назорати ва давлат ташкилотларининг зудлик билан аралашуви талаб этилмоқда.