Россияга мигрантлар энди оиласи билан бора олмайдими?
Ўзбек авоми кўкларга кўтариб илоҳийлаштирган Путин ва унинг ҳукумати янги шовинистик қонун чиқариш арафасида. Думанинг бекорчи депутатлариўзбекистонлик меҳнат мигрантларига Россияга оилавий келишни тақиқлашни режаламоқда.
Бу ўрисқул авом қачон бир нарсани тушунади: Путин сизни севмайди, унга виртуал муҳаббат изҳор қилганингиз бефойда. Унинг учун сариқ чақага ҳам арзимайсиз, Ўзбекистонни шантаж қилиш воситаси бўлганингиз қолади.
Мигрантларнинг бола-бақраси Россия мактабида ўқиб, поликлиникасига қатнаши ҳам бюджетга малол келмоқда.
Россияга боришдан асосий мақсади оила, бола-чақадан қочиш бўлган мардумларга бу янги қонуннинг заррача аҳамияти йўқ албатта.
Элтуз Россия ва у ердаги ўзбек мигрантларининг камситилишига оид қонунларни таҳлил қилишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг. Видео юзасидан изоҳлар қолдиринг.