close
close
Асосий мавзулар
10 сентябр 2025

Ташкент зоопаркида боласини айиққа ташлаган аёл уни пичоқлаб ўлдирди

close

Тошкентда содир бўлган навбатдаги даҳшатли воқеа бутун жамиятни ларзага солди. Уч йил аввал қизчасини айиқ олдига олдига улоқтириб, ўзининг йиртқичлиги билан дунёни ҳайратга солган она, энди ўша фарзандини пичоқлаб ўлдирди.

Воқеа 8-сентябр куни юз берди. Аёл 7 яшар қизчасини ўз уйида пичоқлаган. Қизалоқ воқеа жойида ҳалок бўлган.

Кўпчилик обуначиларимиз бу аёлни яхши эслайди. Чунки Элтуз бу йиртқич аёл ва унинг қизчаси Зарина ва Зузу лақабли айиқ билан боғлиқ ҳеппи энд билан тугаган воқеа ҳақида уч йил бурун бир қанча хабар, видео ва мақолалар чоп қилган эди. Лекин жамиятнинг бефарлиги боис аёлнинг бу сафарги ҳаракати фожиа билан якун топди. 

Элтуз ўрганган маълумотларга кўра, аёл яқинда руҳий касалликлар шифохонасидан чиққан. Шифохонадан қайтган заҳоти, у уйидаги фарзанди Заринани пичоқлаб ўлдирган. 

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноятга аниқлик киризиш учен барча чоралар кўрилмоқда.

Қизалоқнинг ўлдиришидан анча илгари содир бўлган воқеа эса 2022 йилнинг январида Тошкент ҳайвонот боғида содир бўлган. Ҳайвонот боғига келган аёл ўзининг Зарина исмли ўша пайтда ҳали уч яшар бўлган қизчасини кўпчиликнинг кўзи ўнгида, беш метр пастда жойлашган айиқ вольерига ташлаб юборган эди.

Воқеа гувоҳлари ва ҳайвонот боғи ходимларининг сўзларига кўра, Зузу лақабли айиқ ўз вольерида ётиб, қизалоқни унинг олдига улоқтирган аёл ҳаракатларини кузатган. Кейин секин бориб қизалоқни ҳидлаган ва унга тегмасдан узоқлашган.

Боғ маъмурияти матбуот хизматининг хабарида ёзилишича, боғ маъмурларининг уринишларига қарамай аёлни тўхтатиб қолишнинг иложи бўлмаган. “Йиртқичлар” бўлими ходимлари тезкор ҳаракат қилиб, айиқни ички хонага олиб ўтишган. Ҳайвонот боғи ҳамшираси, қизчани кўрикдан ўтказган.

Қайд қилинишича, ўшанда Зарина айиқ панжалари ёки тишларидан эмас, балки йиртқич онасининг 5 метр баландликдан улоқтириши натижасида жароҳат олган.

Бош прокуратура матбуот хизматининг аниқлик киритишича, ўшанда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисми “в” банди (Қасддан одам ўлдиришга уриниш) билан жиноят иши қўзғатилган, онанинг руҳий соғлом эмаслиги аниқланиб, унга мажбурий даволаниш белгиланган эди.

Орадан уч йил ўтиб, уйига қайтган аёл ниятини якунига етказди. Етти яшар қизалоқ гўрда. Бу воқеа нафақат фожиа, балки руҳий соғлиқ ва жамиятдаги муаммолар ҳақида жиддий саволлар туғдиради.

Руҳий носоғлом аёлнинг шифохонадан чиқарилишига, вояга етмаган қизалоғи ёки қурбонига яқинлашишига нега йўл қўйилди?

Элтуз воқеа жараёнини ўрганишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг. Видео юзасидан изоҳлар қолдиринг. 

Тағин ўқинг
31 август 2020
«Темир дафтар»да, яъни сурункали кам таъминланганлар рўйхатида тўқликдан чўчқадай семирган, ем еган эшакдек тепонғич кимсалар ҳам бор. Кўп. Улар ...
5 май 2016
Ўзбекистон фуқароси 36 яшар Муборакхон Усмонова ўз жазмани 55 яшар Азиз Чалишқон (Aziz Çalışkan) тарафидан 27 апрел оқшомида бўғиб ...
6 июн 2019
Шунча марта алданганига қарамай, ҳали-ҳунуз бирорта кўзбўямачига ёлғони учун жиддий жазо бергани оммага айтилмагани Ўзбекистон президентининг ўзи алданишга мойил ...
3 октябр 2021
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 33-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) 1995 йилга келиб, ...
Блоглар
14 сентябр 2025
1990 йилнинг 20 июн кунини яхши эслайман. Ўша куни Ўзбекистон мустақиллиги ҳақида баëнот қабул қилинган ...
10 сентябр 2025
Сўнгги вақтларда деярли ҳар куни ҳоким ёки ҳоким ўринбосарлари пора олгани сабаб қўлга олингани ҳақида ...
3 сентябр 2025
Рахматлик  отамдан  «неча ëшдасиз» деб сўрасам » ҳаққийсизми ëки документда ëзилганими» деб жавоб берарди. Отам ...