close
close
Кўзқараш
3 сентябр 2025

Ўзбекистон неча ëшда?

close

Рахматлик  отамдан  «неча ëшдасиз» деб сўрасам » ҳаққийсизми ëки документда ëзилганими» деб жавоб берарди. Отам туғилганидан 17 йил ўтиб паспорт олганида туғилгани кунини тусмолдан ëзиб қўя қолишган….

Илдизлари асрлар қаърига бориб, тақалалдиган Туркистоннинг большевиклар томонидан парчаланиши бир фожиа бўлган бўлса, бу парчадаги элатларнинг Сталин чизган чизиқдан ҳозир ҳам чиқмай, Кремль таъсирида қолиши иккинчи фожиадай кўринади.

Мустақиллик ҳам бир пасда ашинча ëшга  кириб қопти.

Бундан 33  йил аввал Урганч марказидаги кинотеатр деворига «Яшасин Ўзбекистон мустақиллигининг бир йиллиги», деган латта шиорни илиб қўйишувди. Кинотеатрнинг пештоқида қабариқ гранит харфлар билан «Ўзбекистон 25 йиллиги номидаги кинотеатр», деб ëзилган эди.

Хўш, Ўзбекистон неча ëшда деган савол жавобини ўшанда излаган эдим.

Гап шундаки «Ўзбекистон Республикаси», деган калимаи муборак 1924 йил 27 октябрда Кремлда муомалага киритилган эди.

Ўша пайтда Комфирқанинг миллатлар кенгаши раҳбари бўлган Иосиф Виссарионович Жугашвили (таҳаллуси Сталин) ва Михаил Калинин (партиявий лақаби эчкисоқол) карта устига энгашиб, тарихан Туркистон, деб аталган ҳудуддан икки жумҳурият Туркманистон ва Ўзбекистонни ясашди.

Ўзбекистон ССР таркибига Бухоро ССР, қўйнида Тожик АССР билан бирга кирди. Хоразм ССРни эса Сталин бува учга бўлди. Ҳудди эртакдаги бобо-мерос бўлгани каби бир ҳиссасини Ўзбекистон ССРга берди. Бир ҳиссасидан Туркманистон ясалди яна бир ҳиссасидан Қорақалпоғистон АССР ясалиб, Ўзбекистон ССРнинг қўйнига олмадай солиб қўйилди.

Бугун биз ишқида куйиб ëнган «Ўзбекистон» айни номда ва айни ҳудудда 1924 йил 27 октябрда тузилган эди.

Балки ўша кун биз учун энг азиз, энг улуғ сана эмасми, деган шаккок фикр миямда ҳудди комета янглиғ йилт этиб учиб ўтди.

Истиқлол калимаси

Ўтган асрнинг саксонинчи йилларида Қобилжон Одилов деган Москвада ўқийдиган рассом дўстимиз Мажор қизга уйланиб, Мажористонга ҳижрат қилди. Мажористондан Олмонияга ўтиб, Мюнхен шаҳридаги муҳожир ўзбеклардан Туркистон мустақиллиги деган ғояни юқтирди.

Хоразмга рафиқаси билан зиëратга келган Қобилжон гизли бир тарзда ўзи билан Туркистон байроғини ва «Ҳур Туркистон учун истиқлол газети», деган нашрнинг бир икки сонини олиб келди.

Темир парда остида димиққан рассом дўстларим учун «истиқлол» калимаси ажабтавур оҳанграбодай кўринди.

Ўша пайтда «Ўсарфилм», деган хусусий кинстудия очилган бўлиб, укам Қудрат бу киностудия учун реклама эълонларини ëзиб «Ëш Ленинчи» газетасида эълон қилдирар эди. Хозир бу касбни PR менеджер дейишади. Хуллас «Истқилол», деган калима «Ўсарфилм» рекламаси ичига тиқилиб нашр қилинадиган бўлди.

Аммо зукко муҳарирлар истиқлол калимасини истиқбол қилиб ўзгартиришди. Бу муҳаррирлар яқин истиқболда бу калимани энг кўп қўллайдиган ëзғичларга айланишини ким билибди дейсиз.

Кутилган меҳмон

Ўзбекистон 31 август куни мустақил бўлар экан, комфирқа эса, халқ демократик партиясига айлантирилармиш, деган гапни 1991 йил 23 август куни Тошкентдаги КИЦ биносида бир оëғи мухолифатда, бир оëғи ҳукуматда бўлган Зиëмов, деган мулозимдан эшитдим.

Бу пайтга келиб Болтиқбўйи ва Украина мустақилликни эълон қилиб бўлган эди. Госпланда ишлаб, умрининг ярми Москвага ҳисобот бериш билан ўтган Каримов учун Кремл назоратидан қутулиш миллий эмас, шахсий масала эканини кўпчилик тушунгани учун ҳурсандлик ҳам шунга яраша эди.

Эски уйни бузмаслик ғояси

Миллат зеҳниятидаги муҳофазакор ҳис туйғулар парвариши учун зарур бу шиорни Каримов мустақилликнинг илк беш йилида собит кўтарди. Янгисини қурмасдан, эски уйни бузмаслик, деган ғоя коммунист илдизга эга раҳбарлар ўзини овутадиган чучмал попук қанд эди.

Аммо бу шиор ҳам математикадаги бир нарсани ёзамизу бошқа нарсани ëдда сақлаймиз, деган қоидага менгзади. Ўзбекистон ўтмишини эслатувчи кўп бинолар йиқитилди, ўтмишга гувоҳ чинорлар кесилди. Ўзбекистонга асос солган Файзулла Хўжаев¸ мамлакат биринчи президенти Йўлдош Охунбобоев ҳайкаллари кўздан пана қилинди.

Урганчдаги «Ўзбекистон 25 йиллиги», деган кенг экранли кинотеатр ҳам йиқитилди.

Йиқишмаса бўлармиди?

Рассом Туз саҳифасидан

@uzrassomtuz

Тағин ўқинг
25 декабр 2017
24 декабрь – якшанба куни Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман кенгашларига бўлиб ўтган сайлов халқнинг бундай тадбирга умуман ишончи ...
29 октябр 2016
Исми ва тумани сир тутилган Фарғона вилояти туманларидан бирининг мутахассиси Eltuz.com мухбирига Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига тушаётган аризалар бўйича ...
8 апрел 2023
Олти йилча олдин бир азиз дўстим Саудияга зарурият юзасидан бориб келди. Сафар тафсилотларини айтар экан «Саудияда яшайдиган ўзбек олим» ...
16 июн 2016
Пилла қурти боқиш турли ташкилотлар, тиббиёт ва таълим муассасалари қаторида фермер хўжаликлари учун ҳам қўшимча мажбуриятдир.  Қуйида бир фермер ...
Блоглар
3 сентябр 2025
Рахматлик  отамдан  «неча ëшдасиз» деб сўрасам » ҳаққийсизми ëки документда ëзилганими» деб жавоб берарди. Отам ...
29 август 2025
Юксак дидли шоир дўстимиз  Болтабой Бегматовнинг маддох шоирларга эътирози: Шоирлар пойтахтга кўчиб кетдилар, Отиз сенга ...
17 август 2025
Ғарб етакчисининг Россия диктатори билан ҳар қандай учрашуви автоматик равишда уни дунё ҳамжамияти назарида «тенг ...