пайшанба,
15 январ 2026
14 январ 2026
Бўстонлиқда EFFECT.UZ журналистлари босимга учради
Бўстонлиқ туманида бўлиб ўтган сайёр суд жараёни чоғида EFFECT.UZ таҳририяти журналистлари ўзларининг қонуний касбий фаолиятини амалга ошираётган пайтда босимга учраган.
Журналистларнинг маълум қилишича, ўзини “Fanat” санаторийси директор ўринбосари сифатида таништирган шахс ОАВ вакилларининг фаолиятига аралашиб, уларнинг ишига тўсқинлик қилишга уринган ҳамда таҳдид тусидаги ҳаракатларни содир этган.
Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикасининг “Журналистик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни талабларига зид бўлиб, оммавий ахборот воситалари фаолиятига босим сифатида баҳоланади.
