Бир қараб қўйинг катта лейтенант!!!
Ўзини армиясини боқа олмаган Хива хони ўрисни армиясини боққанини тарихда кўрдик. Шу боис Янги Ўзбекикстон аскарларининг ойлигини кўтариш ғояси Рассом Тузни севинтирди.
Демак: Мудофаа вазирлиги офицерларига кўп йиллик хизмати учун устама миқдори 2 карра оширилади.
Контракт асосида хизмат қилаётган оддий аскар ва сержантларнинг ойлик маоши 10 фоизга кўпайтирилади.
Ҳудудий мудофаа ишлари бошқармаси ва бўлимларининг ҳарбий бўлмаган хизматчиларини ойлиги бу йил 20 фоизга, келаси йили яна 50 фоизга оширилади.
Қуролли Кучлар сафида 30-йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийлар учун пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган ойлик миқдори 75 фоиздан 100 фоизга етказилади.
Шу билан бирга, ҳарбий хизматчилар учун уй-жой қурилиши кенгайтирилади.
Бу «ошиш» биринчи апрелдан бошланади. Фақат бу биринчи апрель хазили эмас.
Рассом Туз саҳифасидан
