Ёмғир дуоси интернетни портлатди
Ўзбекистонда ëмғир сўраб оммавий дуо ўқилиши ҳақидаги лавҳалар матбуот ва блогосферада кескин танқид ва кулгига сабаб бўлди. Қатор хорижий блогер ва нашрлар воқеани “аср оғушига қайтиш”, “илмни инкор қилиш” сифатида баҳолаб, қуйидаги иқтибослар билан муносабат билдирди:
“Халқни талаб, экологияни вайрон қилиб бўлиб, энди Худодан ëрдам сўрашяпти. Худо буларга қулоқ солармиди?”
“Бу кунларни ҳам кўрдик. Яқинда Там-Там қабиласи шаманлари каби доира чалиб сакрашади.”
“Кўкдагилар бардам бўлинг. Бу ўзбекларнинг нано технологияси.”
“Булар ростдан ҳам 21 асрда яшаяптими? Илон Маск бир нарса дея олса, бу ғор одамларига айтсин.”
“Фақат кўпроқ тиловат қилманглар. Тўфон бўлиб кетса, сел остида қолманглар.”
“Ўзбекистон ғирт ўрта асрларга қайтибди.”
“Ўзбек раҳбарлари Марк Твенни ўқишган, шекилли. Унинг асарида бўрон чақириш учун уч марта елка ошлаб тупуриш айтилганди.”
“Дуо қилмасангиз ҳам ëмғир ëғади. 26 куни Байқонурдан Россия ракета учиради. Ракетадан қўрққан булутлар Ўзбекистонга қочиб бориб йиғлайди.”
“Ўзбеклар қачон коррупцияга қарши дуо ўқийди?”
“Қурбонлик ҳайвони терилари билан ичак-чавоғини дарёга ташламанглар, илтимос.”
“Африкадаги Тумба-Юмба қабиласи ҳам йиллар давомида ëмғир сўрайди. Бориб ўрганиб келинглар.”
“Муллалар Узгидрометдан прогнозни олиб, ëмғир ëғишига ишонч ҳосил қилгачгина дуо қилишяпти. Динга эмас, илмга ишонарканлар.”
Видеоларда эса Гидромет маркази ходимлари “об ҳаво идораси жанозасини ўқиш” каби шарҳлар остида танқид объектига айлангани кўрилади.
