close
close
UzPoster
17 январ 2026

Ўзини касалга солган кино каттасининг ростданам мазаси қочди

close

Кинематография агентлигини комиссия босди. Текширув шамолини сезган кино бошлиқ Шуҳрат Ризаев касаллик варақаси очдириб 1 гўрбанисага ётиб олган эди. 

Маълумотларга кўра, бу Ризаевнинг бошқарув услуби – КРУ текширса ҳам,  меҳнат инспекцияси келса ҳам банисага ётиб олади. 

Агентликдаги инсайдерлар таъкидлашича, ҳозир Ўзбекфильм директори Баҳодир Муҳаммедов Агентликка ўтиш пайида бўлмоқда.  Муҳаммедов Президент академиясини битирган, Президент Администрацияда ишлаган, кино куратори бўлган ва МТРК раиси Абдурашид Жўрабоевнининг шогирди деб билинади.

«Баҳодир Муҳаммедов Ўзбекфилм ва Панорама бўйича терговчига барча карталарни очган. Асосий левийлар Ўзбекфилмда ва Панорамада. Ўзбекфилмда съёмкалардан (кино, клип, телекўрсатувлар, реклама), Панорамада концерт билетларидан мўмай даромад қилиш мумкин» – дейди тизимдаги билгичлар.

Хуллас, текширув пайти Шуҳрат Ризаев яна эски финтни қўллаб банисага ётиб олган. Бироқ хабарлар ёйилиб, 25 миллион евро талон-торож ҳақидаги Элтуз мақоласи тинч осмонда момақалдироқ каби гумбирлагач Шуҳрат Ризаевнинг ростан мазаси қочди. Кечки пайт ўша Каримов ўлган хўкумат банисасидан чиқиб бир-икки марта ишхонага ҳам келган Ризаев тўсатдан ғойиб бўлди. 

Ҳозир Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази ҳузуридаги кардиохирургия бўлимида Шуҳрат Ризаевга юрак операцияси ўтказилмоқда. Ана кетти, мана кетти бўп ётибди.

Тағин ўқинг
26 сентябр 2025
Тошкент вилояти боғчаларида болалар оммавий заҳарланмоқда. Пскент ва Бўка тумани юқумли касалликлар шифoxоналари ўнлаб болаларга тўлган.  24-сентябр куни вилоят ...
24 июн 2016
Истанбул полициясига кўра, 23 июн куни тушлик пайтида Истанбулнинг Енибосна мавзеида Ўзбекистонлик тадбиркор (балки мулозим) О.Е. йўлтўсар қароқчилар ҳужумига ...
19 май 2017
ЎзА томонидан давлат арбоби Шароф Рашидовнинг 100 йиллик юбилейига бағишлаб тайёрланган мақолани мамлакатнинг бир қанча газеталари босди. Ш.Рашидов билан ...
25 сентябр 2015
– Дунёда икки юздан ошиқ давлат бор, деярли барчасида тинчлик, саноқли давлатлардагина маълум сабабларга кўра нотинчлик холос. Юртимиз юз ...
Блоглар
18 январ 2026
Ҳа, гадонинг душмани гадо, Лекин лаънат душман гадойга. Қавми билан нафрат бобида Қилаверса жирканч бир ...
15 январ 2026
Полша Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорскийнинг «Россияда фашистик давлат мафкураси шаклланди» деган баёноти халқаро сиёсатда ...
14 январ 2026
Ўзини армиясини боқа олмаган Хива хони ўрисни армиясини боққанини тарихда кўрдик. Шу боис Янги Ўзбекикстон ...