close
close
UzPoster
12 декабр 2025

Ўзбекистонда одамсимон роботлар ишлаб чиқарилади

close

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳамкорлигида  мамлакатда гуманоид (одамсимон) роботлар ишлаб чиқариш йўлга қойилиши мумкин.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон-Корея бизнес давра суҳбати давомида вазирлик вакиллари Жанубий Кореянинг ROBOTIS компанияси вакиллари билан биргаликда тегишли келишувни имзолади. Қайд этилишича, хорижий компания робототехника соҳасидаги йирик ўйинчи бўлиб, ўзининг гуманоид ва таълим роботлари, шунингдек, интеллектуал актуаторлари билан машҳур.

Ҳужжат Ўзбекистонда гуманоид роботлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, технологик ва ишлаб чиқариш базасини яратиш, янги соҳа учун малакали мутахассисларни тайёрлашни назарда тутади. Идоранинг таъкидлашича, ROBOTISнинг роботларни яратиш ва тижоратлаштириш бўйича кўп йиллик тажрибаси Ўзбекистон учун ўз юқори технологиялар саноатини жадал ривожлантириш имкониятини очади.

Ҳамкорлик меморандуми иқтисодий шерикликни чуқурлаштириш ва мамлакатнинг инновациялар соҳасидаги мавқеини мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлиши кутилмоқда. 

Ушбу роботлар инсон ўрнига жисмоний ишларни қила олади. Юк ташийди, буюртма хизматларини  бажаради. Инсон омили бориши мумкин бўлмаган, портлаш хавфи бор жойларга боради. Қутқарув ишлари ва бошқа хавфли вазифаларни бажаради. Инсон билан табиий мулоқот қила олади. Хизмат кўрсатади, йўл кўрсатади, бино ёки мажмуалар билан гид сингари таништиради.

Аввалроқ Ўзбекистонда халқаро рақамли технологиялар маркази пайдо бўлиши ҳақида хабар берилганди. Ташкилот соҳага кенг кўламли инвестицияларни жалб қилиш билан шуғулланишни мақсад қилган.

Тағин ўқинг
15 июл 2017
Лондонда яшовчи ўзбек актери, 42 ёш Рашид Шадат (Абдурашид Шодиев) Ўзбекистонда тақиққа учраган филмлар юзасидан Элтуз мухбирига интервью берди. ...
21 октябр 2025
Ўзбекистон почтасининг Наманган филиали шаҳар почта алоқа боғламасида оператор бўлган Бахрамжанова Мусалламхон Салохитдин қизи деярли 153 миллион сўмни талон-торож ...
27 октябр 2016
«Миллий тикланиш» газетаси (26.10) шу номдаги партиянинг парламентдаги фракцияси йиғилишида 2017 йилга мўлжалланган бюджетнома – давлат бюджети, давлат мақсадли ...
6 феврал 2022
У кўп гапларни ўзининг аудиториясидаги савол ҳамда муаммолардан келиб чиқиб гапираяпти (видеони тўлиқ кўришни тавсия қиламан). Тренингда эрга тегишни ...
Блоглар
10 декабр 2025
«Ўлди деб ëзманг» дея ëқамдан олишди «Ўлмас ака ўлди» деб  ëзсам. Улар арабча ëзишимни истайди. ...
9 декабр 2025
II РЕФЕРЕНДУМ Совет Иттифоқини сақлаб қолиш учун Москва жон-жаҳди билан ҳаракат қила бошлади. Лекин бу ...
7 декабр 2025
Умуммиллий тотувлик, ҳамжиҳатлик муҳити Ўзбекистоннинг эътироф этилган хусусиятларидан биридир. Юртимизда яшовчи 130 дан зиёд миллат ...