close
close
Кўзқараш
10 декабр 2025

Ўзбекча сўздан ким қўрқади?

close

«Ўлди деб ëзманг» дея ëқамдан олишди «Ўлмас ака ўлди» деб  ëзсам. Улар арабча ëзишимни истайди.

«Вафот қилмас ака вафот қилди» деб ëзсам тўрвасига танга тушган тиланчидай севинишмоқчи.

Таниқли актёрга исм қўйилган пайтда элнинг олди қисми ўзбекча гапирсам дерди. Ўша давр шоирлари «ҳаëт» деган арабча сўз ўрнига «яшаш» (Зулфия) «Ғалаба» деган араб сўзи ўрнига «Енгиш куни» (Ғ. Ғулом) сўзларини қўллашган.

Шу боис ўша пайтда туғилган болага Ўлмас деб исм қўйишди. Ўлмас бу ўлдининг оппозити. У даврдаги газетларда бир буюк одам ўлса ўлди деб ëзилган. «Дорул бақога рихлат этди», «ўз аҳдига вафо айлади», «Вафот этди» дейилмаган.

Шайхзода ўзининг машҳур поэмасини «Ленин ўлди..» дея бошлайди. Газеталрда «генерал Собир Рахимов ўлди», «ўртоқ Сталин ўлди» дейилган. Ўрисчаси «Умер товарищ Сталин».

Ўзбеклар ҳали ашинча араблашиб ўз тилидан, ўзбекча гапиришдан ор қилмайдиган вақтларда ëзилган достон, мақол ва маталларда ҳам ўлганни «ўлди» дейди.

«Ўлди – азиз бўлди, шишди – семиз бўлди»…. «Боланг ўлди дедилар¸ болам белимда дедим, хотининг ўлди  дедилар, хотин йўлимда дедим…»

Ўлим, ўлиш – бу бир биологик яратиқ финалининг номланиши.

Мен бирор нарса ëзсам шуни  ўзбекчаси борми деб қараб ўзбекча ëзиб қўяа қоламан. 

Ўзбеклар барча турк халқлари каби «хотин» деган сўзни ишлатиб келган. Бу сўз тамалида  хотин қизларга катта ҳурмат ëтади. (Жалолидинни онаси Туркон хотин) Араблар эса хотинларни паст кўриб  «аëл» (бола чақа, оиланинг бир қисми) деб айтади.

Ҳозир арабқуллик градуси ааашинча ошиб кетгани учун газета журналларга сизиб кириб эртадан кечгача ўзбекча сўзларни арабча қилиб ўтирадиган мўйловсиз соқол қўйганлар кўп.

Мен улардан эмасман.

Улар «ҳомиладор» деб арабча форсча қилиб ëзади. Мен «бўғоз» дея ўзбекчасини ëзаман. «Иккиқат», «бўйида бор», «юкли» деган ўзбекча вариантлари ҳам бор. Географияда ернинг денгизга дўмпайиб чиқиб турганига «бўғоз» дейилади – Босфор бўғози.

Яна бир эски туркча сўзни ишлатсам ўз тилидан уяладиган рижол ва шаҳидкалар додлаб ерларга онтарилади.

Бу «эмчак» сўзи. Эмизиш сўзидан ясалган. Араблашмаган пайтдаги элнинг мақол маталида ҳам кўп бу сўз.  «Йиғламаган болага эмчак йўқ» дейишади. Ëки таниқли шоир Ҳамзанинг «Она» деган шеърида «кечалар эмчак тутиб» деган мисралар бор. Ўзбекистонда «Қиз эмчак» деган топоним ҳам бор эди аммо буни ўзбек тили душмани бўлган Бош вазир Арипов қирғин қилди. Оролнинг у томонидаги миқти қозоқлар соғ бўлсин «Қиз эмчак» номини йўқ қилмай сақлаб қўйишибди. 

Сўзликда «бол» деган атама бўлишига қарамай, асал дея арабча ëзишмоқда. Ҳолбуки ҳали бу ерлар араблашмаган кезда коррупция ҳақида «Бол туткан бармоғини ялайди» деган нақл айтиларди. 1972 йилги Алифбе китобида «бол ари» деган сўз бор эди. Кейин бу сўзни дарслик ëзадиган ўзбек тили душманлари енг ичида билдирмай диверсия қилиб «асал ари» қилиб қўйишди.

Ўлмас ака ва мен туғилган Урганчда «сикишни орасига суқиш қўшма» дейишади. Бу жумла ҳар бир гап ўз номи билан аниқ айтилсин деган маъно беради.

Бугун 9 декабр. мен севган ëзувчи Роберт Шекли ўлган кун. 

Шекли ўлди десам сизнинг юзингизга учуқ тошиб кетмайдими? 

Мендан ойтш.

Рассом Туз саҳифасидан

Тағин ўқинг
17 май 2023
Банкдаги пулни ўмарган, 9 миллиард 208 миллион 862 минг сўмни  ВонXBet ўйинига тикиб юбориб ютқазган Нукусдаги банк ходими 8 йилга ...
6 ноябр 2016
Ўзбекистон телеканаллари «шукуҳ» сўзини яхши кўради. «Истиқлол шукуҳи», «фаровонлик шукуҳи», «мустақиллик шукуҳи», «бахтиёрлик шукуҳи»… Хуллас, ҳамма шукуҳ бор. Фақат ...
20 август 2025
Ўтган олти ойда салоҳиятли хорижий иш берувчилар, рекрутинг агентликлари ва ишбилармон доиралар вакиллари билан 366 дан ортиқ музокаралар ўтказилиб, ...
12 май 2022
Мен ТошДУнинг журналистика факультетига 1982 йил ўқишга киргандим. Туркистон, яъни Марказий Осиё ва Қозоғистон ҳудудидаги бу илк университетга 1918 ...
Блоглар
10 декабр 2025
«Ўлди деб ëзманг» дея ëқамдан олишди «Ўлмас ака ўлди» деб  ëзсам. Улар арабча ëзишимни истайди. ...
9 декабр 2025
II РЕФЕРЕНДУМ Совет Иттифоқини сақлаб қолиш учун Москва жон-жаҳди билан ҳаракат қила бошлади. Лекин бу ...
7 декабр 2025
Умуммиллий тотувлик, ҳамжиҳатлик муҳити Ўзбекистоннинг эътироф этилган хусусиятларидан биридир. Юртимизда яшовчи 130 дан зиёд миллат ...