close
close
Асосий мавзулар
21 октябр 2025

Почтанинг еб ютилган пуллари ёш оператор бўйнига илиндими?

close

Ўзбекистон почтасининг Наманган филиали шаҳар почта алоқа боғламасида оператор бўлган Бахрамжанова Мусалламхон Салохитдин қизи деярли 153 миллион сўмни талон-торож қилганликда айбланди.

Ушбу маблағ фуқароларнинг коммунал тўловлари, почта хизмати учун тўловларидан шаклланган. Оператор Бахрамжанова кунлик ҳисоботларга жами 9 минг 634 дона тўлов чекини илова қилмаган дейилади суд ҳужжатларида. Тўловлар эса асосан нақд пулда бўлгани учун, пул келиб тушганини электрон тасдиқлаш имконсиз.

Айбланувчининг ўзи ҳар кунлик ҳисобот ва тушумни ҳисобчига ва кассирга топширгани, баъзи ҳолларда чек илова қилишни унитган бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ суд ҳужжатлари ҳисобчи Ойбекнинг ҳам, кассир Аъзамжонинг ҳам камомадга алоқадорлигини тасдиқламади.

Камомад айнан оператор сабаб юзага келганини алоқа боғламаси раҳбари тасдиқлаб кўрсатма берди. Унинг сўзларига кўра, оператор кунлик ҳисоботларга нақд пул тўловлари чекларини палапартиш илова қилган. 9 мингдан ортиқ чек етишмаяпти ва шу чеклар ортидаги нақд пул тўлови ҳам кирим қилинмаган.

Шу асосда 28 яшар оператор – Бахрамжанова Мусалламхон Салохитдин қизи талон-торожда айбдор деб топилди. 153 миллион сўм камомаднинг 27 миллиони Мусалламхондан ундирилди. Қолган камомад маблағни тўлаб бериш шарти қўйилди.

Шунингдек, Наманган шаҳар суди ҳукми билан почта оператори Бахрамжанова Мусалламхон Салохитдин қизи 2 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Тағин ўқинг
3 декабр 2024
Ҳа айнан шундай! Худди ўрта аср феодал султони каби хоким “қама” деди. Ўзбекяистонда суд ва ижро ҳокимияти мавжудлигидан беҳабар ...
21 феврал 2021
Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги Дўсмат қишлоғида яшовчи Улуғбек Муродов Сенат раисаси Танзила Норбоева берган ваъдасини бажармагани хусусида ижтимоий тармоқда ...
28 май 2020
Бош прокуратура коронавирус тарқалиши силсиласини аниқлаш осон бўлиши учун фуқаролардан кундалик тутишни сўраганида баъзилар буни кулгига олди. Интернетда ҳазил ...
21 феврал 2022
Бир гуруҳ фаоллар 21 февраль куни Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримова коррупцион йўллар билан ўмарган пулларнинг ...
Блоглар
21 октябр 2025
Азизлар яхши ният билан ëстиқдай китоб чиғориш учун уриниб ëтибман. Шу китоб ичига кирадиган ҳикоялардан ...
20 октябр 2025
1999 йили Лондондаги IWPR нашри мухбири сифатида Туркманистонга сафар қилиб туркум мақолалар ëзган эдим. Ўша ...
14 октябр 2025
Ўзбекистон почтасини Россияни компаниясига «совға қилишдан» олдин 50та бинони устав капиталига киритиб беришган экан. Ўзбекистон ...