close
close
Анонс
1 сентябр 2020

Бухоро Халқ Республикасининг 100 йиллигига бағишланган тадбир

close

2 сентябрь куни Бухоро инқилоби ва Бухоро Халқ Республикасининг 100 йиллигига бағишланган халқаро симпозиум бўлиб ўтади

2.09.2020, ЧОРШАНБА

Нурсултон 20:00-23:30
Тошкент 19:00 – 22:30
Истанбул 17:00 – 20:30
Нью-Йорк 10:00 – 13:30

Тадбир ташкилотчилари:

а) Проф. др. Рустам Холмуродов (сенатор, Самарқанд давлат университети ректори)
б) Меҳмет Сурайё Эр (Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси)
c) Проф. др. Дарҳон Хидирали (Халқаро турк академияси президенти, Нурсултон)

Илмий маърузалар:

  1. Проф. др. Сулаймон Иноятов (БухДУ). Уч сиёсий тизимнинг қалбига мос тушмаган шахсият (Атоулла Хўжаевнинг ҳаёти ва фаолияти)
  2. Проф. др. Аҳат Андижон (Туркия). Бухоро Жумҳурияти ва Отатурк Туркияси
  3. Проф. др. Шодмон Ҳайитов (БухДУ). Бухородаги жадид ҳаракатининг илк босқичи ва Усмон Хўжа
  4. Проф. др.Мамбет Қийгелдиев (Абай университети, Олмаота). Бухоро Республикаси ва совет ҳукумати ғоялардаги номувофиқлик
  5. Проф. др. Ҳалим Тўраев (БухДУ). Манғит хонадони шаҳзодалари томонидан Бухоро инқилобининг таҳлили
  6. Проф. др. Диҳан Қамзабеков (Гумилёв номидаги Евроосиё университети, Нурсултон). Бухоро Республикасидаги қозоқлар ва ишбилармон Мирза Науризбой ўғли
  7. Проф. др. Ҳамидулла Болтабоев (Ўзбекистон Миллий университети). Абдурауф Фитратнинг Бухоро Халқ Жумҳурияти давлатчилигини шакллантиришдаги ўрни
  8. Проф . др.Сулейман Кизилтопрак (Мимар Синан университети, Туркия). Истиқлол уруши йилларида Анқара ва Бухоро ҳукуматлари ўртасидаги алоқалар.
  9. Проф. др. Аҳмет Канлидере (Мармара университети, Туркия). Бухоро жадидчилиги ҳақидаги тарихшунослик (совет ва мустақиллик даврида)
  10. Проф. др. Қаҳрамон Ражабов (Тошкент, Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти). Бухорога 1920 йилдаги қизил армия ҳужуми хусусида ёлғонлар ва ҳақиқатлар
  11. Проф. др. Жулибой Элтазаров (“Ипак йўли” халқаро туризм университети, Самарқанд). Туркистон мухторияти, Бухоро ва Хоразм Халқ Жумҳуриятлари аччиқ қисматидан 100 йил кейин чиқариладиган геосиёсий хулосалар
  12. Др. Ойбек Рашидов (БухДУ). Бухорода совет ҳокимиятининг ўрнатилиши ва Файзулла Хўжаев
  13. Др. Дилноза Жамолова (БухДУ). Жадидлар ва қадимчилар орасидаги сиёсий курашнинг натижаси ўлароқ Бухоро амирлигининг йиқилиши
  14. Др. Азим Маликов (Чехия Республикаси, Оломоутс университети). ХХ асрнинг бошида Бухоро амирлиги сиёсий ва диний элитасининг хусусиятлари ҳақида.
  15. Др. Али Иҳсан Чағлар (ТИКА, Туркия). Турк модернлашиш тарихининг яққол бир ўрнаги: Истанбул-Бухоро ўқи: Отатурк, Хўжаўғли, Жадидчилик.
  16. Докт. Феруза Омонова (Тошкент кимё технологиялари институти). Усмон ва Файзулла Хўжаевларнинг аждодлари сармоясининг Бухоро амирлиги иқтисодиётидаги ўрни
  17. Проф. др. Темур Хўжаўғли (Мичиган давлат университети, АҚШ). Усмон Хўжа ва Душанбе қамали (1921-1922) Ўзбек, тожик ва татар бадиий адабиётида (драма, роман, кино)
    Алоқа:
    Prof. Dr. Juliboy Eltazarov, Telegram/Whatsapp: +998 97 9291232 / e-pochta: juliboy2@gmail.com
    Prof. Dr. Timur Kocaoglu, Telegram/Whatsapp: +90 532 267 8935 / e-pochta: timur@msu.edu

Ҳар бир лекцияга фақат 10 минут вақт ажратилади, маърузаларнинг тўлиқ матни кейин китоб ва электрон шаклда Тошкент ва Истанбулда нашр этилади. Youtube каналида конференцияни жонли кузатиб бориш:

https://www.youtube.com/watch?v=js3h_aqC6vU

Тағин ўқинг
19 октябр 2015
Элтуз манбаларига кўра, туман бўйича ҳозирча учта мактаб ўқувчиларининг пахта теримига чиқарилгани ҳақида аниқ маълумотлар бор. Булар Олтинкўл тумани, ...
30 январ 2018
Ўзбекистонни 27 йил бошқарган ва 2016 йилда ўлган Ислом Каримовнинг набираси Буюк Британия ҳукуматидан сиёсий бошпана сўради. Бу ҳақида ...
11 июн 2016
Гарчи бу иш тўғрисида матбуотда кам гапирилган бўлса-да, 2013 йил охирида халқаро арбитраж суд Каримов ҳукуматидаги коррупция тўғрисида кутилмаган ...
13 апрел 2018
Яқин танишимнинг қизи рус мактабида ўқийди. Ўзбек мактабларида таълим бериш сифати пастлиги боис фарзандини шу мактабга берган. Шундай бўлса-да, ...
Блоглар
31 август 2020
Ҳозирги ёшлар орасида “калта пайпоқ” кийганлар кўп ёки озлигини билмайман. Лекин ҳозирга келиб аксари (ҳаммаси ...
31 август 2020
“Темир дафтар”да, яъни сурункали кам таъминланганлар рўйхатида тўқликдан чўчқадай семирган, ем еган эшакдек тепонғич кимсалар ...
24 август 2020
Беларусдаги намойишлар ортидан президент Александр Лукашенконинг 23 август куни автомат ва бронежилетда акс этган видеоси ...