close
close
Асосий мавзулар
7 ноябр 2025

«Гулнор» 17 қисм (Таҳликали кунлар)

close

Cалим уч кун сўнгра Мортига келган ширкатдаги шериги Зиёга янги лойиҳа ҳақида сўз очганди, Зиё:

–Мен хаёлларга пул сарф қилмайман, Салим, — деди ва чиқиб кетди.

Салим ҳам Америкага боришга қарор қилганди, лекин йилларча бирга ишлаган ўртоғи ўпкалагани унинг руҳини тушириб юборди. Ишда ўн йил, улкудошликда йигирма йил бирга эди у билан. 1970 йиллардаги ҳаёт-момот мужодоласида қанча таҳликадан бирга ўтишганди. Кейин Зиё МxП раxбариятига кирганди, сўнгра 1980 йилнинг сентябрида қамоққа олинганди. Қамоқдалигида Салим унинг оиласига ёрдам бериб турди. Зиё қамоқдан чиққанида Аҳмад домла ҳам уни кўришга келганди.

Кейин иш ҳаёти бошланди. Ширкатда Салим билан шерик бўлишди. Зиёнинг уддабуронлиги натижасида ширкат кучайди. Зиё ҳокимиятдаги партия билан яқин алоқа қурди. Салимнинг эса бунга виждони йўл бермади. Салим улкучилар лидери Бошбуғи (Туркаш)нинг саломини ҳам олмаган ҳукумат бошлиғига яқин бўлишдан ор қиларди. Лекин ҳар ким ўз йўлини ўзи танлайди, деб ўйларди Салим. Зиёнинг сиёсий танлови унинг иши, бу ширкатдаги шерикликка ҳалал бермаслиги лозим эди. Барибир, Салим эски дўстининг ўзидан узоқлашганини xис қиларди. Айниқса, кейинги ойларда. Мана энди, “Хаёл”ни баxона этиб, муносабатларни тамоман узишга ҳаракат қилаяпти.

Балки, жаҳли совуганидан кейин фикридан кайтар? — деб ўйлади Салим. Америкага ҳозирча бормайдиган бўлди, қолганлар кетадиган бўлишди.

Салим ўз ўртоғи Зиёдан хабар кутишга қарор қилди, агар келмаса, ўзим бораман, деб ўйлади. Бу келишмовчилик ҳақида ҳеч кимга гапирмади. Фақат Ойдон хонимга муҳим иш чиққанини айтди.

***

Али Моҳир дунё кўрган сайёҳ бўлса xам, Америка уни ҳайратга солди. Ойдон хоним уларни тўғридан-тўғри “Диснейволд”га олиб бормади. Аввалига Америка ҳақида умумий тасаввурга эга бўлишсин деб, Нъю-Йоркда бир машинани кирага олди ва уч киши Американинг жанубига қараб йўлга тушишди. Америка “чет эллардан” фақат Совет ўлкаларида бўлган Ўғузни ҳайрон қолдирди.

– Америка демак, автомобил йўллари демак, мен бу кадар узун ва кенг йўлларни xеч тасаввур қилолмасдим. Шаҳарга киришда устма-уст қурилган кўприк йўллар! Ойдон хоним, буларнинг қайси биридан кетиш кераклигини қандай билаяпсиз?, — сўради у.

– Эртага рулга сен ўтирасан, Ўғуз, — деди Ойдон хоним, — аввалига бу ерда машина ҳайдаш қийин кўринади, аммо қоидаларга амал қилсанг, машина ҳайдаш бу ерда завқдир.

– Яна 35 сент тайёрлашимиз керак, яхшиям, пул майдалаб олган эканмиз, деди Али Моҳир.

– Бу йуллардан кўп ўтганман Али бей, бу йўлларнинг ягона хавфли жойи, рулда кетаётиб ухлаб қолмоқ. Орқадаги машина билан бизнинг орамиздаги масофани кўраяпсизми? Юз метрдан кўп. Ундан ҳам яқинроқ келмайди. Ўзиб ўтмокчи бўлса 100 метр нарида бошқа линияга ўтиши керак. Бундай xолатда одамларнинг мудраб кетиш хавфи доим мавжуд. Энди секинлашишимиз керак… Мен баскетбол ўйнаганим учун тангани нишонга аниқ ташлайман!

Ойдонхоним сэпедга 35 сентни ташлаганидан сўнг, электороник шлагбоум кўтaрилиб, машинага йўл берди.

– Балки, xайдовчилар ухлаб қолмасин деб, пулли ўтиш ускуналари қурилгандир, — деди Ўғуз.

– Эҳтимол, — деди Ойдон хоним ва газни босди.

Вашингтон ДиСи гўзал шаҳар эди. Музейга ўхшарди. Бир бўлимида инсоният тарихи, иккинчисида Америка тарихи, учинчисида Американинг келажаги. Линколн, Жефферсон каб Америка тарихининг буюк сиймоларига атаб муxташам ёдгорликлар тикланганди.

Капитол, Оқ сарой ва унинг атрофи ҳам тарих, ҳам бугунги кун эди. Орлингтон миллий қабристони одамнинг юрагини титратарди.

Машинани Ўғуз ҳайдай бошлади.

Арзон, аммо тоза отелларда икки кеча қўноқлагандан кейин Диснейволд жойлашган Орландо шаҳрига етиб келишди. Бу шаҳар ҳам йўлда кўрган шаҳарларга ўхшарди. Бизнесмарказларга оид осмонўпар бинолар.

Узоқ айланмасдан, кичик ва саранжом мотелга жойлашдилар. Бир оздан сўнгра меҳмонхонанинг шаффоф сувларга тўлдирилган кенг ҳовузида чўмилишди. Ўғуз сувдан эртароқ чиқиб, хонасига кирди, ётоғига узанди. Унинг ҳаёллари бошқа ерда эди.

Ўғуз бу ердан узоқларни хаёл қиларди. Ҳазор денгизи соҳилидаги сокин кечани эсларди. Ой ёруғида яшил кўзларнинг фусунини хотирлар эди. Гулнор бутун самимияти билан Ўзбекистонда чеккан азобларини тушунтирарди. Ана шу онларда Ўғуз Гулнорга ўзини жуда яқин xис этганди. У кеча сочлари орасида ўйнаган шабада Ўғузга унинг ошиқ бўлганини шивирлаганди. Ёки оқ кўпик буни сўйлаганмиди? У кеча Гулнор унинг қўлларига қўлини теккизганди, аммо юрагини Қозон ўрмонларида очганди Ўғузга. Ғира-шира ўрмон ичига ғарқ бўлишганди иккови. Ўғуз ўрмонгами, ғира-шираликками ёки Гулноргами шундай деб шивирлаганди:

– Яшил менинг қисматим: яшил денгиз, яшил ўрмон, яшил кўзлар…

Кейин Гулнорнинг қўлини сиқиб:

– Кўзларингни мендан асло айирма!, — деди Ўғуз.

Бу он Сарандибга тушган Одамнинг Ҳаво энани топган они эди. Балки, бу онда турк афсоналаридаги каби ёғоч қобиғидан Ўғузхон қаршисига бир қиз чиққандир…

Ойдон эшикни тақиллатди:

–Бу ерга ухлагани келдингми, Ўғуз, — деди у, — тезроқ кийин, атрофни бир айланайлик.

–Ҳозир чиқаман Ойдон, ҳозир! — деди Ўғуз.

Учала янги дўст машинага миниб атрофни айланишди. Кейин сокин бир ресторанда емак едилар. “Диснейволд”га эртага боришмоқчи эди, аммо буни Ойдон хоним дўстларига айтмади.

***

Гулнорни Tошкентда ёмон воқеалар кутиб турарди.1993 йилнинг январида ёмон воқеалар бошланган, Муҳаммад Солиҳ сиёсий қочқин ўлароқ мамлакатни тарк этгач бир иложини қилиб Туркияга келганди, Mамадали Махмуд учун бунинг имкони бўлмади. У ва унинг дўстлари қамалганди.  Бу хабарни етказган одам Гулнорни ҳам уйига келиб излашганини айтди.

Mамадали Махмуд ҳиссиётли, серзавқ ёзувчи эди. Оқшом дастурхонларида Турк бирлиги учун қадаx кўтаришни таклиф этарди. Сўнгги кунларда атрофида тузоқ чамбари торайганига қарамай, у туркчилик ғояларида бардавом эди. Қизиқ, турмада ҳам у турк бирлиги ҳақида гапираётганмикин?…

Муҳаммад Солиҳни ҳам Гулнорни ҳам ахтараётган эдилар. Бироқ Гулнор Ўғузга ҳеч нарса айтмади. Гулнор бир оғирлик сезиб ётоғига узанди. Ўғуз узоқда эди. Ҳур ва бой ўлкада, гўзали бир хоним билан айланиб юрарди. Кошки, Гулнор ҳам улар билан кетсайди…

Ойдон Ори нақадар гўзал хоним эди! Оппоқ бадани, узун киприклари, овал юзли, дуркун қомати эса денгиз кўпигидан яратилгандай, Афродита каби эди. Ойдон айни пайтда истеъдодли меъмор эди. Ҳам гўзал, ҳам истеъдодли ва ақлли хотин. Нечун бу хотинга илиниб қолдим, деб ўйлади Гулнор… 

Куёш энди бу ерни тарк этиб, Ўғуз ва Ойдон кетган мамлакатга йўл олганди. Йўқ, аввал у Туркияга нур сочажади. Балки, Муҳаммад Солиҳнинг деразасига урар ўз нурларини.

Дарвоқе, нега Туркияда Муҳаммад Солиҳ билан учрашмадим, деб ўзидан сўради Гулнор. Бу вафосизлик эмасми? Бир неча ойдир ватанидан айри тушган Муҳаммад Солиҳ албатта Гулнордан Ўзбекистон ҳақида баъзи хабарлар олишни истаган бўларди. Нима бўлса ўша “Америка саёҳати” сабаб бўлди. Гулнор Мармарисдан қайтиб келаётганида Муҳаммад Солиҳ билан учрашишни ўйлаган эди, аммо Ўғуз “сени кузатмасдан кетмайман”, деди ва, мана, кузатди, ўзи Америкага кетди, Муҳаммад Солиҳ эса Туркияда қолди.

Эшик қаттиқ такиллади.

Гулнор эшикни очар-очмас, ичкарига Қорлиғашов отилиб кирди. Гулнор ғайриихтиёрий бир ҳаракат билан ортга чекинди.

– Қандайсиз энди, ўртоқ Кунбоева?, — деди Корлиғашев.

– Ўртоқ-мўртоқ йўқ энди жаноб Қорлиғашев, мен яхшиман, сиз ҳам яхшига ўхшайсиз, — деди Гулнор.

– Бўпти ундай бўлса. Ишимизни давом эттиришимиз мумкин. Туркиядан бизга нима хабарлар олиб келдингиз? — деди Қорлиғашев.

– Бу ишларни унутдик деб ўйлагандим. Сиз ўзгармабсиз. Сизга, жаноб эмас, ўртоқ дейишим керак, ўртоқ Қорлиғашев, — деди Гулнор.

– Сизлар ҳамма нарса бирдан ўзгариб, бизнинг эътиборимиз қолмайди деб ўйладингиз, шундайми? — деди заҳарханда билан Қорлиғашев.

– Бугун ўзгармаган бўлса ҳам, эртага мутлақо ўзгаради, сизнинг давронингиз ҳам узоқ давом этади деб ўйламайман. Энди рухсат этинг, мен озгина дам олмоқчиман, — деди Гулнор.

– Саволларимга жавоб бермасдан бунинг иложи йўк, — деди Қорлиғашев. Унинг овози сал юмшаганди.

– Сиз билан шартнома тузганимиз йўқ, — деди Гулнор.

– Гулнор. Сизни эски кунларимиз ҳурмати қўллаяпман. Акс xолда бу саволларни идорада берардим сизга. Шундай экан, мени ҳам, ўзингизни ҳам ёмон аҳволга қўйманг.

– Нима саволингиз бор?, — деди Гулнор.

– Муҳаммад Солиҳ нима қилаяпти?

– Муҳаммад Солиҳни кўрмадим.

– Туркияда эканини билардингиз, шундайми?

– Ҳа, билардим, лекин уни кўрмадим.

– Бунга ишонади деб ўйлаяпсизми?

– Ишонинг, ўртоқ Қорлиғашев. Мен унга вафосиз бўлганим учун телефон қилмадим.

– Туркияда ким билан бирга эдингиз?

– Ўғуз Думон билан.

– Ўша ёш олим… xали ҳам кўришаяпсиз у билан. Демак, анави сариқ тўнғизни ҳам кўргандирсиз?

– Сариқ тўнгиз ким?

– Профессор Йилдиримни унутдингизми?

– Йўқ унутмадим. Фақат уни кўрмадим.

– Тушунарли. Кўзингизга қараб юринг. Гоҳ-гоҳ сиздан информация сўраймиз, бунга тайёр бўлинг. Ювош бўлинг. Акс xолда ўзингизга қийин бўлади…

Қорлиғашев чиқди. Гулнор ўзини ёстиққа отди.

Сиз турк ёзувчиси Аxмад Бейжон Эржиласун қаламига мансуб Гулнор романи аудиокитобининг 17 қисмини тингладингиз. Уни Қудрат Бобожон саслантирди. Давомини Ютубдаги Элтуз каналининг келгуси ёйинларида кузатинг.  

Тағин ўқинг
19 ноябр 2019
«Тошкент савдо маркази»га  (собиқ «Абу Сахий» МЧЖ) қарашли бозордаги дўконлари бузилишидан норози бўлган 700 дан ортиқ фуқаро 16 ноябрь ...
4 август 2023
МС: Ина дамни олиб, енгни чизғаб яна иша тушди. Пулинг бўса қанорда, дам оласан канарда. РТ: Қаерда дам олиш эмас, ...
19 феврал 2023
Бугун архивларни титар эканман ëзувчи Абдулла Қодирийнинг ўсмонли адабиëтини мунтазам ўқигани ва илк турк рўмон ëзари Шамсиддин Сомийдан таъсирланганлигини ...
29 июл 2019
Урганч шаҳрининг Ашхобод маҳалласидаги уйлари бузилган ва товон пули берилмаганидан ғазабга тўлган халқ ғалаён кўтарди. Пойтахтдан зудлик билан етиб ...
Блоглар
5 ноябр 2025
Океаннни ошиб ўтиб Америка Қўшма Штатларига келдим.  Вашингтондаги паспортчи қиз «сафардан мақсад?» деб сўради. Мен ...
29 октябр 2025
Бугун турк миллати ўз тарихида илк марта демократик республика қурган кунга юз йил тўлди. Ўзини ...
28 октябр 2025
Шоирнинг осмондаги ой бўлганидан махалладаги бой бўлгани тузук. Ургутда нима кўп бой кўп. Ҳар икки ...