close
close
UzPoster
7 ноябр 2025

Озарбайжон НАТО стандартига ўтмоқда, бу имкон Ўзбекистонда ҳам бор 

close

Илгари Россия қурол аслаҳаларидан фойдаланиб келган Озарбайжон армияси НАТО стандартларига ўтказилмоқда. Бу эса эндиликда НАТОга  аъзо давлатлар – АҚШ, Германия, Франция, Буюк Британия қурол сотиб олиш; Армиядан Россия ҳарбий техникаларини босқичма-босқич сиқиб чиқариш; Шахсий таркибни Ғарб жиҳозларида ўқитишни англатади.

«Боку Туркия армияси ва альянснинг бошқа мамлакатлари ҳарбий идоралари билан яқин ҳамкорлик қилмоқда. Озарбайжон ерларни ишғолдан озод қилганидан бери ўз асосий мақсадига эришди», — деди Илҳом Алиев НАТО делегацияси билан учрашувда.

Август ойида — Россия билан муносабатлар ёмонлашгани фонида — Алиев Озарбайжон ҳар қандай вақтда урушга тайёр бўлиши кераклигини айтган эди: 

«Агар кимнингдир касал бошига Озарбайжонга қарши қандайдир провокация қилиш фикри келса, улар бундан пушаймон бўлишади»

Айни пайтда Ўзбекистонда ҳам армияни замонавий НАТО тизимига ўтиш имконияти очиқ. 

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Қуролли Кучларининг ҳарбий техникаси асосан собиқ совет ва Россияда ишлаб чиқарилган бўлсада,  сўнгги йилларда Ғарб давлатлари (АҚШ) ва Туркия, Хитой каби бошқа мамлакатларнинг замонавий техникалари ҳам киритилган.

Жумладан ўзбек армияси АҚШнинг Oshkosh M-ATV, International MaxxPro, Cougar, Туркиянинг Ejder Yalçın ҳарбий транспортларига эгалик қилади. 

Шунингдек Афғонистондаги НАТО миссияси тугаганидан сўнг Ўзбекистонга асосан АҚШ Қуролли Кучлари томонидан катта миқдорда турли ҳарбий техникалар қолдирилган.

Хусусан Embraer EMB 314 Super Tucano ҳарбий учоқлари, PC-12, C-208, AC-208 транспорт воситалари, UH-60 Black Hawk, Mi17 MD 530 жанговор вертолетлари шулер жумласидан

2024 йилда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси уларнинг катта қисми Ўзбекистонда қолишини расман тасдиқлаган.

Германия (Бундесвер)нинг Термиздаги ҳарбий базаси (2001-2015 йиллар) НАТОнинг транзит нуқтаси бўлиб хизмат қилган, бироқ Бундесвернинг ўзи Ўзбекистонга катта миқдорда жанговар техника қолдиргани ҳақида эса аниқ, расмий маълумотлар Элтузда йўқ.

Тағин ўқинг
22 апрел 2022
Азиз дўстлар, ойлар султони  рамазон ойида сизлар билан суҳбат қилиш бахтига мушарраф бўлганимдан севиниб сувутларга чиқиб кетмоқчиман. Мана кунлар ...
16 апрел 2024
Элтуз порталига келган cўнгги 5 та мактуб Ўзбекистоннинг Бухоро, Тошкент, Хоразм ва Россиянинг Москва шаҳридан келган. Хатлар келишда этмоқда, муаммолар ечимини тўлиқ таъминлаш учун Элтуз каналига обуна ...
23 сентябр 2025
Ўзбекистонда болалар ва инсон органлари савдоси билан боғлиқ жиноятлар сони ортиб бормоқда. Бу ҳақда «Элтуз» мессенжерига келаётган хабарлар ҳамда ...
25 май 2020
“Би-Би-Си” радиоси ўзбек хизмати журналисти Муҳаммад Солиҳга: “Коронавирус пандемияси пайти шундай чиқиш қилишингиз ўринлими? Бунинг мавридими ҳозир?” қабилидаги саволлар ...
Блоглар
9 ноябр 2025
Киплингнинг Маугли асарида жавоҳирлар тўла сандиқчага ким эга бўлса, ўша кимса доимий таъқиб ва диққат ...
5 ноябр 2025
Океаннни ошиб ўтиб Америка Қўшма Штатларига келдим.  Вашингтондаги паспортчи қиз «сафардан мақсад?» деб сўради. Мен ...
29 октябр 2025
Бугун турк миллати ўз тарихида илк марта демократик республика қурган кунга юз йил тўлди. Ўзини ...