close
close
Асосий мавзулар
25 ноябр 2025

«Гулнор» 22 қисм (Олтой тоғлари бўйлаб таҳликали сафар)

close

1993 йилнинг охири ва 1994 йилнинг бахорида кўп воқеалар бўлиб ўтди. Ўғуз Салим Бойжоннинг таклифи билан, унга маслаxатчи бўлиб, Анқарага кўчиб келди. Ойдон Ори бир коктейлда Ўғуз таништирган юзбоши Илкер Демирга турмушга чиқди. Али Моxир “Америка” ҳужжатли филми учун бир банкнинг мукофоти билан тақдирланди. Гулнор узоқ давом этган ҳужжат тайёрлаш жараёнларидан сўнг Турк ватандошлигига қабул қилинди.

Салим Бейжон Эскишаҳар йўлининг Афйон бурилишида ўша режаланган Истироxат Боғи тамалини қўйди.

Ўғуз 15 июн куни Гулнорга уйланди. Тўй янги тамал тоши қўйилган Истироҳат боғи майдонида бошланиб, уч кечаю уч кундуз давом этди.

Тўрт, олти, саккиз ва ўн қароғали чодирлар қурилиб, ҳашаматли тўй бошланди. Тўйда Турк дунёсининг бутун рақс ансамбллари қатнашди. Tошкент, Боку конференциялари иштирокчилари ўз рафиқалари билан тўйга келишди. Ойдон ори ўзиниг жозибаси билан кўзларни қамаштирди. Али Моxир ёрдамчиси билан тўйни бошдан оёқ суратга олди. Тўй сценарийсини Ойдон Ори таклиф қилганди.

Ўғуз ва Гулнор учинчи кечада олти қарағали чодирга кирдилар. Ўғуз обдаст олиб, икки ракат намоз қилди. Юксаклардан юксак Тангрига шукрлар айтди. Исми кўркли Муxаммад Мустафога саловат келтирди.

Гулнор атлас келинлигини чиқариб, Ўғуз кўрмасидан кўрпага кирди.

Ўғуз намозини битириб, чодирнинг олдига чиқди. Бу вақтда одамлар тарқаб, сукунат чўккан эди. Фақат осмонда юлдузлар қолганди. Ўғуз энг олисдаги биттасига бокди, юлдуз кўз қисгандай бўлди. Чуқур нафас олиб, чодирга кирди Ўғуз. Чодирнинг ичи қоп-қоронғу эди. Аммо яшил кўзлар ёстиқ узра чақнаётганди. Ўғуз севгилисининг ёнига ўтирди ва унинг сочларини силади:

– Сени нақадар соғинганимни биласанми, Гулнор, — деди.

– Мен ҳам йилларча шу онни кутдим, — деди қиз.

– Биз мингларча йиллар аввал бир-биримизга ёзилган эдик, — деди Ўғуз.

– Аслида, биз сен билан ҳеч айрилмадик, сен билан бир бадан эдик, — деди Гулнор.

– Севгилим, ҳеч айрилмадик. ҳеч айрилмаяжакмиз, — деди Ўғуз.

Ўғуз кўрпага кирди, севгилисини қучоқлади.

Гулнор:

– Тўхта, Ўғуз, — деди ва чироқни ёкди. Қўлида ўзбек ҳанжари бор эди. Ерга санчди, ва суғуриб тупроқни артди ва:

– Ер каби қартилайин, тупроқ каби соврилайин, ханжарим-ла тўғралайин, қиличимга санчилайин, ўғлим туғилмасин, туғилса ўн кунга етмасин, агар Эрганаконни кўрмасдан гўшангага кирар бўлсам! — тантанали оxангда.

Ўғуз саросимага тушди:

– Ундай дема Гулнор, бу ўйин эмас, биз уйландик сен билан, — деди қизнинг қўлларидан ушлаб.

– Тўғри, уйландик, аммо мен ўйин ўйнаётганим йўқ, мен яшаётган ҳақиқатга сен ҳам инонмоғинг шарт. Аксинча, орамиздаги севги ичра ҳар доим бир бўшлиқ бўлажак. Бунинг йўли Эрганоконни излаб топиш. Менинг кўрган Эрганоконимни кўрсанг, менга ишонасан, — деди Гулнор.

– Хўп, Гулнор, аммо Эрганоконни қандай топамиз, — деди Ўғиз.

– Бу тўғрида кўп китоб ўқидим, Ўғуз. Олтой тоғларининг ичида бир ерда бўлиши керак. Бу биз учун ҳам илмий иш, ҳам спорт бўлади. Энг муҳими сен менга ишонишинг керак, — деди Гулнор жиддий.

У кеча Олтой тоғларига қилинадиган сафар ҳақида тонггача суҳбатлашдилар…

***

Икки ой давомида Гулнор билан Ўғуз Мажид Дўзалдан тоғчилик (алпинизм) санъатини ўргандилар. Аскарлик даврида командос машқларидан ўтган Ўғуз учун тоғчилик унча қийин бўлмади. Гулнор ҳам тез ўрганди. Август ўрталарида Ағри тоғларига тирмашдилар. Муваффақиятли кечди тирмашув. Мажид Дўзал ёш ошиқларнинг Олтой тоғларига кетиши мумкинлигини айтди. У ишни Мўғулистон ҳудудидаги Боён ўлгий оймоғи (вилояти)даги тоғлардан бошлашни ва йўлкўрсатувчи сифатида ўша бўлгада яшаган Жамшид исмли қозоқ тоғчи йигитни олишларини тавсия қилди.

Ўғуз билан Гулнор август охирида Улан-Баторга, у ердан Боён ўлгийга учдилар. Шаҳарчанинг кичик бир отелида икки кун туришди. Кейин Жамшид йўлбошчилигида бир “жип”да Олтой тоғлари томон йўлга тушдилар.

1500 метрлик бир қоя этагида чодир тикдилар. Чўкичлар, арқонлар билан метин қояга тирмаша бошладилар. Юксалиш оғир бўлди. Пешиндан сўнгги манзиллари, юксакликдаги бир супадан пастга назар ташлаганларида гўзал манзаранинг шоҳиди бўлишди. Чексиз оқлик ва пастда тикилган чодир каби мовий кўк. Теран-теран нафас билан ўпкаларини тўлдиришди.

Ўғуз:

– Бугун шу ерда тунасак бўлмайдими?, — деди.

– Йўқ, — деди Гулнор, — юра олганимизча юришимиз керак.

Жамшид:

– Бу ерда тунай олмаймиз, кечалари шамол кучли бўлади, ундан беркинадиган жой йўқ.

Соат 19-да етиб келинган қоялик бир манзилда чодир қуришди. Тоза, мовий осмонни томоша қилдилар ва эрта уйқуга ётишди.

Гулнор тушида Тейирканга саёқат қилди. Ота ком билан гаплашди. “Мен келаяпман, ота”, деди Гулнор. У бўшлиқда юриб борар эди. Атроф бўшлиқ эди. Оёғи остида ҳам бўшлиқ эди, аммо у юриб борарди. Юлдузларга тегиб, сочларини ёйиб, чопиб борарди. Бир бўри тоғлардан тушиб Ўғузнинг юзини ялади. Кейин қорга оёқларини ботириб-чиқариб узоқлашди, ғойиб бўлди. Ўғуз эса бўри терисига бурканди, чўққига чиқди, увлади.

– Болалар, қуёш чиқди, туринглар!, — деди Жамшид.

Қушпати билан тўлдирилган тўшакларни тахладилар, кийиндилар, камарларини тақдилар. Нонуштага ёғ ва бол едилар. Ёш ва кучли тойлар каби қор устида сакрадилар. Қўлларида темир асо, темир чўкич билан йўлга тушдилар. Қоялардан илон каби, тепалардан бўрон каби кечдилар.

3500 метр чуқурликдаги муздан пайдо бўлган жар устига келдилар. Жар лабидан юриб, ўтиш йўлини ахтара бошладилар. Тушга яқин бир муз кўприк учради. Жамшид синаб кўрди, мустаҳкам эди кўприк. Бир одим отди, икки одим… Еттинчи одимда жарнинг нариги қирғоғига ўтди.

Гулнор ўнг оёғини кўприкка қўйди, кейин сўл оёғини. Ўғуз унинг орқасидан келарди.

– Гулнор, орқага қайт, — дея бақирди бирдан Ўғуз ва Гулнорнинг қўлидан тутди.

Аммо кечиккандилар. Муз кўприк парча-парча бўлиб жарга уча бошлаганди.

– Ўғуз! — дея бақирди Гулнор.

– Гулнор!, – дея ҳайқирди Ўғуз.

Ўғуз, Гулнор, муз парчалари, қор тўзонлари ва инсон ҳайқириқлари аралаш-қуралаш пастга тушарди.

Жамшид жар канорасида ҳайкалдай қотиб қолганди.

Ўғуз билан Гулнор юмшоқ ва xўл бир нарсанинг устига тушдилар. Бу ер остидан чиққан ирмоқ эди. Ўғуз Гулнорнинг қўлидан ушлади ва:

– Соғмисан, Гулнор?, — деди.

– Соғман, аммо жуда совуқ, — деди Гулнор.

– Сабр қил, севгилим. Аввал сувдан чиқайлик, — деди Ўғуз.

Аммо чиқадиган ер ҳадеганда кўринавермади.

Ниҳоят оёклари ерга тегди.

– Жамшид! — дея бақирди Ўғуз.

Аммо ўз сасининг акс-садосини эшитди холос. Сув оқими уларни моғора ичкарисига судраганди.

– Сувнинг оқиши йўнида кетсак, ер юзига чиқамиз, — деди Ўғуз.

– Йўқ, деди Гулнор, сув келаётган томонга қараб юришимиз керак. Излаганимизни фақат ўша тарафдан топишимиз мумкин.

– Севгилим, усти бошимиз xўл, сен совқотаяпсан, бу ердан тезроқ чиқишимиз керак!, — деди Ўғуз.

– Эргенаконга яқинлашдик, буни ҳис қилаяпман Ўғуз, илтимос, ўша томонга юрайлик, — деди Гулнор.

Ўғуз Гулнорнинг ўжарлигига кўниккан эди, кўп қаршилик кўрсатмади.

Кийимларини ечиб, фақат ич кийимда қолдилар. Чиқарилган либосларини сиқиб, халталарига ёйдилар ва ғор каноридан сув келаётган тарафга қараб кета бошладилар.

(Давомини Ютубдаги Элтуз каналининг келгуси ёйинларида кузатинг.)  

Тағин ўқинг
9 апрел 2024
Хатлар келишда этмоқда, муаммолар ечимини тўлиқ таъминлаш учун Элтуз каналига обуна бўлиш, лайк босиш ва суперраҳмат тугмачасини босиб канални моддий ...
4 май 2022
Ҳожимурод ўз қаҳрамонликлари билан донг чиқарган, бирор ёққа борганида туғ кўтарган, атрофида от ўйнатиб, уни кузатиб борувчи ўнлаб муридсиз ...
25 феврал 2020
Шу куни уйқуга ётиш эълон қилинганидан сўнг тахминан тунги соат 2 гача ухлолмадим. Антоненконинг аслида ким эканлиги ҳақда бош ...
8 ноябр 2016
7 ноябр куни Арманистон республикаси Омбудсмани Арман Татоян Ўзбекистонлик ҳамкасби Улуғбек Муҳаммадиев номига мактуб йўллади. Бу арман омбудсмани томонида ...
Блоглар
25 ноябр 2025
Математика ўқитувчиси  ҳеч бўмаганда ўнгача санашни, она тили адабиëт ўқитувчиси эса тутлиқмай ўқиш ва хатосиз ...
24 ноябр 2025
Мен ўзбек сегментидаги Facebook’ни жуда яхши кўраман — ҳақиқий янгиликлар портали: цензурасиз, тўсиқсиз, ҳеч қачон ...
24 ноябр 2025
37 йил олдин — 1988 йил 20 ноябрда —СССР  Марказий телевидениесининг биринчи программасида Михаил Афанасьевич ...