close
close
Асосий мавзулар
2 декабр 2025

«Гулнор» 24 (охирги қисм) Тушлар ўлкаси…

close

Ўрхон Нодий Оқтошнинг кўзлари чақнарди:

– Менга қара, — деди у Аxмадга, — бу фикр мендан чиқди деб мақтанма.

– Албатта, Ўрхон, — деди Аxмад, — сен бошламасайдинг, биз на Tошкентга кетардик, на-да Ўғуз билан танишардик. Демак, мен ҳам Ўғузнинг мақоласини қирқиб, Салимга юбормасдим…

Аxмад бу билан “Тушлар ўлкаси” деб аталган истироxат марказининг дунёга келишида Ўрхон Нодийнинг ҳам, Ўғузнинг ва ўзининг ҳам маълум ҳиссаси борлигига имо қилди.

2000 йилининг 21 марти эди. Улар олти йил аввал қурилиши бошланиб, бугун халққа топширилаётган “Тушлар ўлкаси”нинг очилиш маросимида, ҳашаматли ложада ўтиришарди. Сивирxисор этакларида, Афйўн-Эскишаxар-Кўнё йўли кесишган жойда катта истироҳат шаҳарчаси бино қилинганди. Сал нарида эса ҳовузлар, голф ва теннис майдонлари билан ўн бешта отел тикланганди.

Ўрхон Нодийнинг рафиқаси Жонон хонимнинг ёнида ўтирган Ўғуз рўпарадаги ложада ўтирган давлат раxбарларига каради. Туркия, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Шимолий Қибрис (Кипр) турк жумxуриятларининг Президентлари ёнма-ён ўтиришарди. Фақат Ўзбекистон Президенти йўқ эди, тез келиб қолиши мумкин дейишарди. Аслида, бир ҳафтадан бери Ўзбекистондан ҳар хил хабарлар келиб турганди. Ўзбекистон Президенти ўлкани тарк этди, деганлар ҳам бор эди.

Бу нотинчлик Гулнорни жуда қийнарди. У олти йилдир ватанини кўрмаганди. Аммо юзи, яшил кўзлари куларди. Бугун унинг иккинчи орзуси ушалаётганди. Ёнида 5 ёшга кираётган Гунхон исмли ўғли ўтирарди. Ундан нарида Муҳаммад Солиҳ ва рафиқаси ўтиришарди. Ўзбекистондаги нотинчлик туфайли Муҳаммад Солиҳнинг Туркияга келишига ҳеч ким қаршилик қилмаганди. Рауф Парфи ва Шариф Жамол ҳам шу ерда эдилар. Шариф оғзини каттайтириб Парфига бир нарсаларни тушунтирарди.

Рауф домланинг сочлари анча оқариб қолганди. Сигарет чекмагани учун асабийланарди. Кичик Гунхонни кўлига олиб, гаплаша бошлади. Дурсун Йилдирим ҳам сигаретсизликдан қийналарди.

– Бунақаси кетмайди, Рауф обий, — деди Тургут, — ҳамма нарса яхши ўйланган, аммо сигарет чекадиганларни ўйлашмабди. Сигарет чекилмаган ерда қандай “Тушлар ўлкаси” бўлади?

– Бўлади, Йилдирим, бўлади, биз сен билан тушларимизни сигарет тутунидан ижод қиламиз, Ўғуз каби ёшлар тушларини ҳақиқатга айлантиришади, — деди Рауф.

Ўғуз бу сўзлардан ғурурланди, аммо юзида ҳеч нарса акс этмади.

Ойдон Ори маросимга ол рангли кўйлак кийиб келганди. Оқ ва овал юзи, оқ қўллари ҳудди байроқ ичида эди. Эри полковник Илкар Думон расмий форма кийганди. Тунж кўкракли аскар эди ҳудди. Али Моҳир ва унинг одамлари маросимни турли нуқталардан кинога оларди.

Ойша Қилич хоним, Дугон Гўкман ва рафиқаси ёнма-ён ўтиришарди.

– Хўжам, Ўркун билан Идилни ҳам олиб келмабсиз, — деди Ниxол Гўкман хоним.

– Улар ҳали ёш, келиб кўришга улгуради, — деди Ойша хоним.

Гунаш Эрйигит Суодга:

– 1967 йилда “Диснейланд”ни кўргандан бери шундай истироxат марказини хаёл қилгандим. Тўғриси, Туркияда унинг кўрилишини тасаввур қилолмасдим, — деди.

Суод Сарварўғли:

– Тўғри айтасиз хоним афандим, бу орзуимиздан ҳам ортиқ бўлди, — деди.

Суоднинг рафиқаси Гулсаран гапга аралашди:

– Биласан, Гунаш, Суод “Диснейланд”ни кўрди, аммо мен ёнида эмасдим, — деди.

– Дисней ўлкаси бизга нимага керак. — деди Суод, — сенга, мана, “Тушлар ўлкаси”ни кўрсатаяпман!

Сўнар ойдамир:

– Суод, Гулсаранни Америкага олиб бормадим, деб қўя қолмайсанми?, — деди.

– Сен ҳам мени олиб бормадинг-ку, — деди Ойдамарнинг хотини Хайрия.

Сомий Ошқин, икки Иброxим, Зивар Дўнмас ва уларнинг хотинлари ҳам ложада эди. Бахтиёр Ваҳобзода, Боймирза Xайит, Исмоил Елмонли, Ҳайдар Саидзода, Шомил Алиев ва Mурод Маxдиев xам шу ерда эдилар. Бу ложада ўтирганлар Салим Бойжоннинг фахрий меҳмонлари эдилар. Улар бир ҳафтадан бери “Тушлар ўлкаси”да эдилар, марказ фақат улар учун ишлаб турарди.

“Тушлар ўлкаси”нинг кўчаларида бир нечта Насриддин Хўжа айланиб юришарди. Бектоший боболар ҳам ўтган-кетган билан xазиллашиб, одамларни кулдирарди.

Дарахтлар остида Қўрқут ота либосини кийган бахшилар кўбизлари билан “Қўрқут” куйини чалишарди. Сувлар устидан ўтаркан, кутилмаганда икки тарафга айрилиб кетадиган кўприклар ҳам бор эди. Йўловчилар пастга йиқилиб кетмаслик учун орқага чекинишарди, лекин бирдан Ҳизир пайдо бўлиб, уларнинг қўлидан тутар ва нариги қирғоққа ўтказиб қўярди. Аслида, кўзга кўринмаган механизмлар кўприкни бирлаштириб қўярди. Баъзан учар гиламлар пайдо бўлиб, унинг учувчиси гўзал қиз болаларни гиламга ўтказар ва яна ҳаволанарди. Булар “Тушлар ўлкаси”нинг пулсиз, текин бўлимлари эди холос.

Кенг майдонга ёйилган, пул тўлаб кириш мумкин бўлган бўлимларда ақл бовар қилмас мўъжизалар намойиш қилинарди. Масалан, кўкдан гуриллаб келган сас:

– Мен, Билги ҳоқон!, — дерди юракларга қўрқув солиб.

Кейин мовий нур Қултегин мангу тошини ойдинлатарди. Ички деворларида бўзқир жанглари томашабинлар олдида пайдо бўларди. Кейин, иккинчи бўлимда 360 даражалик кино экранида саф тортган университет талабалари пайдо бўларди. Бошлари тик, кўкраклари керилган ёш йигит-қизлар. Мустафо Камолнинг нутқи эшитиларди: Турк миллати ишчандир, Турк миллати закийдир! 

У Чаноққалъа мудофаасидаги аскарларга амр берар ва даҳшатли саҳналар фонида Mаxмат Оқифнинг шеъри янграрди.

Энг ҳаяжонли саҳналардан бири бўзқирга сел келгани эди. 40-50 тача томошабин тўртта от қўшилган арава шаклидаги бир воситага миндирилиб, бўзқирга чиқариларди. Бирдан ҳаво бузилиб, момақалдироқ гулдурай бошлар, яшин чақнарди. Бир неча дақиқа ичида сел томошабинлар минган “арава”га бостириб келарди. Шу пайтда бир-бирининг қўлини тутган ўн йигит, ўн кўктурк селдан омон қолмоқ учун қояга қопишиб тургани кўринади. Ва бир овоз гурулларди кўкларда:

– Бўз қоя, қўлингни чўз!

Аммо сафдаги бешинчи кўктурк қўлини қўйиб юборади ва сафнинг ярми сел тўлқинлари ичида ғойиб бўлади.

Метеор тошлари аро сузган фазо кемасига фақат ёшлар мина оладилар. Кемалар кўнадиган юлдузларнинг тортиш кучи жуда оз эди. Кемадан тушиб юрган йўловчиларнинг одимлари узун ва енгил бўларди.

Аxмад ва унинг дўстларини ҳайратга солган бўлим “Эрганакон” бўлими эди. Томошабинлар қор устидан юмалаб, муз жарликка учишарди. У ердан қайиқлар билан сув оқишига қарши юриб, Эрганаконга чиқардилар. Эрганакон темир ва мис рангли тоғлар билан ўралган яшил майдон эди.

Фаҳрий қўноқлар бутун бўлимларни бир ҳафта ичида кезиб улгургандилар. Олти ўлканинг миллий марши чалинди. Мингларча меҳмонлар оёқда туриб тинглашди. Кейин тўққиз марта тўп отилди. Олти давлатнинг олти Президенти ўрнидан туриб, темирчининг босқонига яқинлашдилар. Катта болғаларни олиб, навбатма-навбат чўг бўлиб ёнаётган темирга урдилар. Кейин уларнинг қаршисида турган баҳайбат темир дарвоза очилди. У очиларкан, бўзқир мусиқаси чалинди, майдон жаранглади. Оломон “Тушлар ўлкаси”нинг очилган дарвозаси томон оқди.

Мингларча одам “Тушлар ўлкаси”га кира бошлади.

Салим Бейжон бу манзарани сайр этаркан, кўзларидан икки томчи ёш оқди. Туркия Жумxуриятининг президенти Салим Бейжоннинг ёнига келди. Қўлини сиқди, нималардир деди. Кейин биргаликда фахрий қўноқлар ложаси томон юришди.

Президент Боймирза Xайит ёнида тўхтади:

– Қалайсиз, Xайит бей, — деди унга.

– Ташаккур, муҳтарам Президент, — деди Боймирза бей овози титраб.

Президент Муҳаммад Солиҳнинг қўлини сиқиб:

– Эртага соат ўнда сиз билан бир кўришайлик, — деди.

– Хўп бўлади, — деди Муҳаммад Солиҳ.

Президент xаммага кўл силкиб, саломлади.

Аҳмад Эржиласун қоқилиб кетди, йиқилмаслик учун Гунашхонимнинг қўлларидан тутди. Шариф Жамол оғзи каттайиб, кулди. Рауф Парфи Мандоки қўнғирни эслади. Ўғуз ўғли Гунхонни кўтариб, ўйнатди. Гулнор яшил кўзлари билан кулимсирарди. Бу кулимсираган кўзлар Али Моxирнинг камерасида муxрланди.

1998, йил  9 август соат 23.00

Тамом. Сиз турк ёзувчиси Аxмад Бейжон Эржиласун қаламига мансуб Гулнор романи аудиокитобининг сўнгги 24 қисмини тингладингиз. Уни Қудрат Бобожон саслантирди. Аудиокитобнинг олдинги қисмларини видео пастидаги ҳавола орқали Элтуз каналидан изланг.  

Тағин ўқинг
29 март 2022
Тошкентлик блогер 37 ёшли Ақида Моҳирова (Aqida Xanum)  ўз бисотидаги энг қадрли сувратни сотиб рус босқинчилари қамалида қолаётган Украинанинг ...
2 октябр 2023
Сентябр охирида Ўзбекистондаги хусусий мактабларда «араб тили ўргатиш» баҳонасида экстремизм ва демократик қадриятларга чуқур нафрат ўқувчилар онгига сингдирилаëтгани фактлари ...
10 ноябр 2025
Бахтиёр Исо ўлди. Табриклайман. Энди у ҳеч қаерга иш сўраб бормайди. Энди уни ишга олмаслик учун ортиқ баҳона тўқиш ...
15 декабр 2020
Қишлоқ хўжалиги мутахассиси, 70 ёшли Исмоил Оспанов «Элтуз» орқали ўз туркум чиқишларини давом эттириб, навбатдаги видеосини қишлоқ хўжалигидаги кўзбўямачилик, ...
Блоглар
2 декабр 2025
Мен табиатнинг уни вайрон қилган мулозимлардан бу қадар тез ва самарали қасос олишини кутмаган эдим. ...
1 декабр 2025
Марадер яъни талончи деган сўзни «капандўз» деб ҳам айтишади. Шундай одамлар бор ўликларни гўрдан қa ...
29 ноябр 2025
Ўзбекистон – эътиқод эркинлиги кафолатланган давлат. Қонунларда шундай ёзилган. Aммо амалдачи? Мактабларда, коллеж ва университетларда ...