Мирзиёев 600дан ортиқ маҳкумни авф этди
7 декабрь куни Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллиги муносабати билан президент Шавкат Мирзиёев «Жиноят содир этгани учун жазо ўтаётган, қилмишига чин дилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармонни имзолади.
Фармонга мувофиқ, Конституциянинг 109-моддаси 23-банди асосида жами 615 нафар маҳкум афв этилди. Улар орасида 220 нафар шахс асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 123 нафар шахс шартли равишда муддатдан илгари озод қилинди. Шунингдек, 97 нафар маҳкумга нисбатан белгиланган жазо енгилроғига алмаштирилди. 175 нафарга эса озодликдан маҳрум қилиш муддати қисқартирилди.
Афв этилганлар орасида 9 нафар хорижий фуқаро, 29 нафар аёл, 60 ёшдан ошган 23 нафар эркак, 30 ёшгача бўлган 264 нафар шахс (улардан иккитаси ноболалар) ва фаолияти тақиқланган ташкилотларда иштирок этган 9 нафар шахс бор.
Афв этилганларни оиласига қайтариш, уларга ижтимоий мослашувда кўмаклашиш, меҳнатга жалб этиш, соғлом турмуш тарзига ўтказиш ва жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига ёрдам бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга топшириқ берилди.
