Раҳматжон Қўлдошев: Каримов ёвуз эди
Кариимовни фақат диний экстремизм билан курашган дейишади. Йўқ, ундай эмас, у ҳокимиятга келган кунидан бошлаб дунёвий мухолифат, зиёлилар, эркин фикрли инсонларга ғазабини сочган, жуда қатттиқ цензура ўрнатган, матбуот ташвиқот қуролига айланган.
1999-йилгача диний гуруҳларга қаттиқ тегмаган, асосан мухолифат ва зиёлилар билан курашган.
Нечта эркин фикрли зиёлиларни университетдан ҳайдаган.
Каримов ўз ҳокимиятини яхши кўрарди, бошқа ҳеч нарсани.
Каримов каби диктаторлар тарихда кўп ўтган ва ҳаммаси кейинчалик қораланган. Фаолияти тахлил қилинган. Каримов диктатураси янгилик эмас.
Мен динга алоқаси йўқ ўнлаб қамалган фаолларни биламан.
Қийноқлар даҳшатли тус олган.
У мутлоқ диктатура ўрнатиш учун ҳамма ишни қилган. Матбуот Каримов шахсини улуғлашга сафар этилган. Яъни Сталин давридаги каби сиёсий диктатурани ўрнатган. Минглаб одамлар сиёсатдан ҳавфсираб ҳорижга чиқиб кетди.
Каримов сиёсатини яхши биладиганлар унинг фаолиятига баҳо берса бўлади.
Ҳатто вазирлар қамалиб қолишдан қўрқиб яшаган.
Иқтисод вайрон бўлган. Аммо матбуот Ўзбекистонни жаннат деб аташдан уялмаган.
Мана, ҳозир бир қадар эркинлик бўлди, гапларимизни қўрқмай гапиряпмиз.
Каримов даври қўрқув даври эди.
