Бухоро ДТУ коррупция рейтингида иккинчи ўринда
Бухоро давлат техника университети атрофида шубҳали ҳолатлар ҳақида турли гап-сўзлар, мурожаатлар ва норозилик кайфиятлари кузатилмоқда.
Ушбу университет олий таълим муассасалари орасида жиноятчилик ва коррупциявий холатлар бўйича иккинчи ўринда турибди. Бироқ университет раҳбарияти вазиятни шарҳламайди. Кўрилаётган эҳтиёт чора–тадбирлари ҳақида очиқ маълумотлар йўқ.
Катта-кичик коррупция, интизомий қоидабузарликлар вақтида ҳал этилмаса, жиддийроқ жиноятлар эшик қоқади.
Муаммони ёпиш, босди–босди қилиш, сукут — буларнинг ҳеч бири ечим бўлолмайди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида эса университетлар юқори эшелонига кескин таъсир қилиш қудрати йўқ. Шундай экан, мавжуд коррупция, гуруҳбозлик, ўқув ишларидаги оқсаш осонликча бартараф этилмайди.
