сешанба,
13 январ 2026
13 январ 2026
Каллардан гапирмаймиз: Ҳиндистонлик аёл ўзининг кал эканини яширган эрини судга берди
Ҳиндистонда аёл эри ундан каллигини яшириб келгани учун судга арз қилди.
Лавика Гупта аччиқ ҳақиқатдан никоҳ кечасида хабар топган — эри аслида бутунлай кал бўлиб, унинг «қалин сочлари» шунчаки парик (накладка) бўлиб чиқди.
Бундан ташқари, Лавика эрини сохта маълумотга эгаликда, паст даромад, товламачилик, Таиланддан марихуана контрабандаси билан шуғулланишга мажбурлаш ва уйдаги зўравонликда айблади.
Мазкур ҳолат юзасидан беш кишига — кал эркак ва унинг каллиги ва бошқа айбларини яшириб келган тўрт нафар қариндошига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
