close
close
Асосий мавзулар
6 феврал 2026

Ўзбекистонда УДО билан озод этилганлар назорати кучайтирилади

close

Ўзбекистонда шартли равишда УДО бўйича муддатидан олдин озод этилган шаҳслар устидан назорат кучайтириладиган бўлди. Суд белгилаган қоидаларни бузганларга эндиликда қўшимча чекловлар қўйилади, ёки улар жазони давом эттириш учун қайта қамоққа юборилади.

Оддий қилиб айтганда, «тартибли бўлсанг — енгиллик, тартибни бузсанг — қамоқ»

Агар маҳкум муддатидан олдин озодликка чиққан бўлса, энди унинг юриш-туриши жуда қаттиқ назорат қилинади. Илгари назоратда баъзи бўшлиқлар бўлган, энди ҳаммаси аниқ қонун билан белгилаб қўйилди.

Агар УДО билан чиққан одам суд томонидан қўйилган тақиқларни (масалан: кечқурун уйдан чиқмаслик, ичкилик ичмаслик ёки маълум жойларга бормаслик) қоидаларини бузса, унинг «сўрови» қисқа бўлади. УДО бекор қилинади ва у қолган жазосини ўташ учун яна қамоқхонага қайтарилади.

Янги қонун лойиҳасининг ижобий бир томони ҳам бор: агар озодликка чиққан шахс берилган имкониятдан тўғри фойдаланса, ишласа, маҳаллада ўзини яхши тутса ва тартибни бузмаса, унга қўйилган баъзи чекловлар муддатидан олдин олиб ташланиши мумкин. Яъни, давлат унга кўпроқ эркинлик беради.

Қисқа хулоса қиладиган бўлсак илгари назорат бироз бўшроқ эди, энди бу кучайтирилади. Пробация ходимларида қаттиқ назорат қилиш учун аниқ «қўлланма» бор. Мақсад кўчага чиққан собиқ маҳкумлар яна жиноят қилмасин, тинч юрсин.

Тағин ўқинг
7 декабр 2016
Ўтган ҳафта «Самарканд и самаркандцы» гуруҳи саҳифасига қўйилган фото ва видеотасвирларда жар ёқасидаги бехисоб скелетлар ётган эшак қабристонини кўриш ...
8 август 2018
Рассом Туз бугун эътиборни Россия пропагандасининг «қонхўр энага» фожиасидан Марказий Осиё муҳожирларига қарши фойдаланаётгани мавзуига қаратади. Рассом Туз 2016 ...
2 ноябр 2015
Улуғбек Ашур Eltuz.com АҚШ давлат котиби Жон Керри ва Ислом Каримовга «ноқулай» савол берган журналистларнинг матбуот анжумани ўтаётган залдан ...
2 август 2019
Бир гуруҳ ўзбек фаоллари 25 июль куни АҚШ, Европанинг қатор мамлакатлари ва Ўзбекистон ҳукуматларидан Гулнора Каримова ва унинг ноқонуний ...
Блоглар
31 январ 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 январ 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 январ 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...