close
close
Асосий мавзулар
3 феврал 2026

Ўзгалар урушининг ўгай аскари

close

Наманган вилоятида Россия томонида Украинада жанг қилган эркак судланди.

Пул ишлаш мақсадида Россияга кетган 55 ёшли эркак Украина ҳудудидаги Харьков вилоятини босиб олинишидаги жангларда иштирок этган. У бундан моддий ҳақ олган, шунингдек, Россияда медаль билан тақдирланган.

Босқинчи Россия томонида туриб Украинага қарши жанг қилган ўзбек ватандошининг судланиши — бу шунчаки алоҳида ҳолат эмас, балки Ўзбекистоннинг миллий хавфсизлиги ва фуқароларимизнинг ташқи можаролардаги иштирокига оид жиддий тренднинг бир қисмидир.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддаси (Ёлланиш) ва 154-1-моддаси (Чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириш) ўзбек ватандошларининг чет эл ҳудудидаги жангларда иштирок этишини қатъиян тақиқлайди.

Судланувчининг пул олгани унинг ҳаракатларини «ёлланма жангчи» (наёмник) сифатида квалификация қилишга асос бўлган.

Россия томонидан берилган медаллар суд учун унинг бевосита жанговар ҳаракатларда қатнашганини исботловчи ашёвий далил бўлиб хизмат қилган.

Нима учун ўзбекистонликлар урушга жалб қилинмоқда? 

Россия босқинчи армияси ва «Вагнер» каби хусусий ҳарбий компаниялар Марказий Осиё фуқароларини бир нечта «қармоқлар» орқали жалб қилмоқда.

Путин ҳукумати ҳарбий хизмат ўтаган чет элликларга ва уларнинг оила аъзоларига тезлаштирилган тартибда фуқаролик бериш ҳақида қонун қабул қилган. Кўпчилик учун бу Россияда легаллашишнинг энг тез йўлидек кўринади.

Россияда ишлаётган кўплаб муҳожирлар патент тўлови, ижара ёки депортация хавфи остида яшайди. Ҳарбий хизмат учун ваъда қилинадиган 2000-3000 доллар атрофидаги маош камбағалликдан чиқишнинг ягона йўли бўлиб туюлиши мумкин.

Москвадаги «Сахарово» миграция маркази каби жойларда ҳарбий хизматга чақирувчи эълонларнинг пайдо бўлиши тизимли рекрутинг (жангари ёллаш) ишлари кетаётганидан далолат беради.

Хатар ва оқибатлар

Украинага қарши Россиянинг босқинчилик урушида ўзбекларнинг қаташиши давлат ва ўзбек жамияти учун бир қанча хавфларни туғдиради.

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, қайси томонда урушишидан қатъи назар, фуқаро 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Бундан ташқари Ўзбекистоннинг «нейтралитет» сиёсатига путур етади. Халқаро ҳамжамият кўзида ўзбекистонликларнинг иштироки мамлакатнинг позицияси ҳақида салбий хулоса пайдо бўлишига олиб келади.

Урушдан қайтган шахсларда «Психотравматик стресс бузилиши» (ПТСР) кузатилади. Жанг қилишни ўрганган ва қурол ишлатган шахсларнинг тинч ҳаётга кўникиши қийин бўлади ва уларда қотиллик ва жиноий гуруҳларга қўшилишга мойиллик пайдо бўлади.

Давлатнинг позицияси

Намангандаги суд ҳукми Ўзбекистон ҳукуматининг ўз фуқароларини урушдан қайтариш борасидаги қатъий огоҳлантиришидир. Давлат шу орқали қуйидаги хабарни бермоқда.

«Россия берган медаль ёки ваъда қилинган фуқаролик сизни Ўзбекистон қонунлари олдидаги жавобгарликдан қутқармайди.»

Ушбу шахснинг 55 ёшда экани эса ачинарли ҳолат — бу ёшдаги инсонлар одатда оила боши ва тажрибали маслаҳатчи бўлишлари керак эди, бироқ иқтисодий қийинчилик ва нотўғри тарғибот уни жиноят кўчасига етаклаган.

Тағин ўқинг
9 ноябр 2018
Инсон бахтли бўлиши учун нима қилиши керак? Севган ёрини топиши керак дерсиз? Лекин Фарғона вилояти раҳбарлари бундай деб ўйламайди. ...
4 март 2019
Ҳа, яна ёзамиз, ёзаверамиз. Токи бу мукофот ўз олдига қўйилган мақсадни адо этмагунча, яъни ёш қизларнинг келажакка мотивациясини оширишга ...
15 май 2022
Тилшунос олим, академик Алибек Рустамий билан танишиш менга 1997 йилда насиб этган эди. Ўшанда Хўжанддаги божам, филолог домла Насрулло ...
1 январ 2024
Элтузнинг Ютубдаги канали орқали ўтган йил давомида энг кўп томошабинлар эътиборини тортган видеолар ўнталигини тақдим этади. Эслатиб ўтамиз, улар Ютуб статистикаси ёрдамида танланди ва у ердаги устивор мавзу жиноят оламига экани ойдин бўлди. Холбуки Элтузнинг ўтган йилги сўровларида Элтуз мухлислари кўпроқ давлат сиёсати, маданият ва санъатга оид кўрсатувлари томоша қилиш истагини билдиришган эди. ...
Блоглар
31 январ 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 январ 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 январ 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...