close
close
Асосий мавзулар
17 август 2020

Россия ва Беларусь харбийлари Узбекистонга келди

close

Россия ва Беларусь давлатлари ҳарбий жамоалари “АрМИ-2020” Халқаро армия ўйинларининг “Йўл патрули” мусобақаларида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди.

Россия мудофаа вазирлиги хабарига кўра, ҳарбийлар 17 август куни Фарғона давлат Университетига ташриф буюриб, у ерда “Ўзбекистоннинг бугунги тараққиётидаги ўзига хосликлар” мавзуида лекцияни тинглашган .

Фарғона давлат Университети тарих кафедраси ўқитувчиси Анвар Пўлатов Россия ва Беларусь ҳарбий мутахассисларига республикадаги анъаналар, фуқароларининг чет элликларга бўлган муносабатлари ҳақида гапирган. Анвар Пўлатов “аҳолининг рус тилини билиши ва постсовет ҳудудига дўстона муносабатда” эканини алоҳида таъкидлаган.

“Йўл патрули” мусобақасида Россия, Беларусь ҳамда Ўзбекистоннинг ҳарбий автоинспекция ва ҳарбий полиция вакиллари иштирок этади. Мусобақаларнинг бу босқичи Ўзбекистонда илк бор ўтказилмоқда. 

VI Халқаро армия ўйинлари 2020 йилнинг 23 августидан 5 сентябрига қадар давом этади. Мусобақалар 11 та давлат: Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Эрон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Мўғулистон, Россия ва Ўзбекистон ҳудудида ўтказилади.

Россия матбуотига кўра, мусобақада иштирок этиш учун дунёнинг 90 мамлакатига, жумладан НАТОга аъзо давлатларга таклифнома жўнатилган, бироқ НАТО давлатлари  ҳарбийларининг ўйинларда  иштироки “кутилаётгани йўқ”.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 январ 2018
Очиқ манбалар асосида суриштирув олиб борувчи Open source investigations журналистик гуруҳи, 29 декабр куни Шариф Иноятовнинг Россиядаги йирик бизнесига ...
2 декабр 2019
Қирғизистон миллий тасвирий санъат музейи директори Мира Жангарачева феминнале кўргазмасини ташкил қилгани учун ишдан олинди. Бу ҳолатни қирғиз матбуотига ...
17 май 2018
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов АҚШ-Ўзбекистон президентлари учрашуви олдидан ўтган давра суҳбатидаги чиқишида замонга қараб ўзгараётганини ...
5 май 2015
Бизда кўп нарсалар тақиқланган: ҳар қандай мафкура, дин, ўзгача фикрлар.  Тақиқлар шу даражада кўп ва хилма хилки, Масяна ҳақидаги ...
Блоглар
12 август 2020
Бишкекда ҳибсга олинган ўзбек журналисти Бобомурод Абдуллаевнинг онаси Гавҳар Мадаминова 12 август куни Ўзбекистон президенти ...
10 август 2020
Коронавирус кундалиги Қизимнинг қўғирчоғи билан уйда ёлғизмиз. Иккимиз ҳам бир одамчани соғинаяпмиз. Фақат қўғирчоқ йиғлай ...
7 август 2020
Қишга тайёргарлик. Помидор ва қалампирни ўзим етиштириб, қуритиб, ипга ўтказиб деворга илдим. Кўўп бонкаям беркитганмиз. ...