close
close
Асосий мавзулар
18 ноябр 2020

«Илтимос, ёрдам беринг»: The North Face ботинка ичидан топилган Хитой қамоғидаги уйғур хати бўйича суриштирув бошлади

close

The North Face компанияси Санкт-Петербурглик шахснинг айни маркадаги янги ботинка ичидан ёрдам сўраган маҳкум уйғур хатини топиши юзасидан ички суриштирувини бошлади. Бу топилма ҳақида “Бумага” нашри ёзган эди.

Ботинка ичидан, шимолий пойтахт турғуни Арслан Гибадуллин, бир парча қоғозни топиб олган, унда инглиз тилида шундай жумла ёзилган эди: «Ёрдам беринг. Мен Хитой қамоғидаман. Илтимос, ёрдам беринг. Уйғур». Шундан сўнг Гибадуллин The North Faceга мурожаат қилди.

Компаниядагилар аввалига унга, пойафзал ишлаб чиқаришда мажбурий меҳнатдан фойдаланмасликларини билдиришди. Бундан ташқари, ширкатнинг минтақавий менеджери аввалига, Гибадуллиннинг ботинкаси ҳеч қачон Хитойда бўлмагани: қадоқлаш маълумотларига кўра у Вьетнамда ишлаб чиқарилганини билдиришди. Шунга қарамай, The North Face вакиллари вазиятни суриштиришга ваъда беришди ва петербургликдан хатни, чекни, ботинкани ва оригинал пойафзал қутисини жўнатишни сўрашди.

Уйғурлар – шимолий-ғарбий Хитойнинг Шинжон Уйғур автоном ҳудудида яшайдиган туркий халқлардир. Уларнинг аксарияти мусулмонлардир. Human Right Watch маълумотларига кўра, ҳукумат кўп йиллардан бери бу халқни таъқиб этиб келади, бунинг учун қиёфани аниқлайдиган видеокузатув ускуналари ва «сиёсий қайта тарбиялаш» лагерларидан фойдаланади.

Хитой матбуоти фотоси: Уйғурлар учун Шинжондаги "Қайта тарбиялаш" лагери

Бу уйғурлар, қозоқлар, қирғизлар ва бошқа туркий озчилик вакиллари судсиз ва терговсиз қамаладиган қамоқхоналардир. Бу лагерларнинг собиқ маҳкумлари у ерда мансабдор шахслар томонидан шафқатсиз муносабатлар – босимлар, калтакланиш, қийноқ ва зўровонликлар, таъқиб ва меҳнатга мажбурлаш ҳоллари ҳақида ҳикоя қилишади.

Австралия стратегик сиёсат институти (ASPI) маълумотларига кўра, Хитой ҳукумати «қайта тарбиялаш лагерлари»даги маҳкумларни, машҳур ширкатлар, жумладан  Apple, Google, Lacoste, Nike, Puma ва бошқа компаниялар махсулотларини ишлаб чиқаришга мажбурлашмоқда.

Новая газета”дан Элтуз таржимаси

Тағин ўқинг
1 июн 2018
Швециядан юртига қайтмоқчи бўлган 58 ёшли ўзбек қочқини Муҳиддин Қурбонов 23 май куни Ўзбекистон ватандошлигидан маҳрум қилиниб, Тошкент аэропортидан ...
6 август 2019
Ўзбекистон президенти кейинги 17 йил мобайнида илк бор таътилга чиқди. Президент матбуот хизмати Шавкат Мирзиёевнинг 5 августдан қисқа муддатли ...
12 октябр 2020
Москвада янги туғилган чақалоқни метронинг кириш жойида қолдиргани учун ўзбекистонлик фуқаро суд қилинмоқда. У 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши ...
12 июн 2019
Швед апелляция суди “Исломий давлат” террор ташкилотининг Швециядаги портлашларини уюштиришда айбланиб етти йилга қамалган 46 яшар Фарҳод Тошмуҳаммедов (Швецияга ...
Блоглар
16 ноябр 2020
Майли, нонкўрга чиқаринг, майли, душманга ва майли, провокаторга. Лекин мен ҳозир шунчаки фактларни констатация қилмоқчиман. ...
11 ноябр 2020
Пост деб ёзишга арзигулик фикр ва кечинмаларим ҳам қолмабди, чамаси. Мумтоз шоира Нодиранинг: Сен на ...
27 октябр 2020
Тўқсонинчи йилларда талаба эдим. Данғаралик таниқли журналист Шокирали Нуралиев: “Капитализм ҳуқуқсиз, ёлланма ишчиларни эзиб ишлатишдир. ...