Стокҳолмда Наврўз
Стокҳолмдаги Ренкебу халқ уйида Наврўз байрами муносабати билан Ӯзбекистоннинг Швециядаги элчихонаси томонидан ташкил этилган концерт дастури бӯлиб ӯтди.
Тадбирни Ӯзбекистоннинг Швециядаги элчиси Раҳматилла Нурембетов очиб, барча ватандошларимизни баҳор байрами – Наврӯзи олам билан табриклади.
Скандинвия мамлакатлари ичида Швецияда ӯзбеклар кӯпчиликни ташкил этади. Тадбирда уч юздан ошиқ ватандошларимиз иштирок этишди. Ӯзбекистондан ташриф буюган хушовоз хонандалар – Шерзод Иргашев, Мустафо (Зохид Юсупов) ва «Халқлар дўстлиги» ансамбли созандалари ӯз санъатлари билан ватандошларимиз кӯнгилларини шод этишди.
Стокҳолмда Ӯзбекистон элчихонаси очилгандан буён бу ердаги миллатдошларимиз ҳаётида янги саҳифалар очилди. Ӯтган икки йил давомида юртдошларимиз иштирокида футбол, кураш ва шаҳмат мусобақалари уюштирилди. Мустақиллик, мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинган кун, Янги йил ва Наврӯз байрами муносабати билан турли маданий тадбирлар уюштирилиб, ватандошлар учун байрам дастурхони ёзилди.
Бугунги Наврӯз шодиёналари айниқса эсда қоларли таассуротларга бой бӯлди. Айниқса, Шерзод Иргашевнинг ватанга муҳаббат, ота-оналарни эъзозлаш мавзусидаги қӯшиқларини олқишлар билан кутиб олинди.
Хорижда ватандошларимиз турли соҳаларда меҳнат қилиб, ӯқиб, ишлаб юришибди. Бу ерда улар учун ҳамма нарса бор. Фақат ватан, она юрт меҳри етмайди холос. Элчихона томонидан ташкил этилаётган ана шундай тадбирлар миллатдошларимизда ватанга муҳаббат, ӯзаро дӯстлик, биродарлик туйғуларини янада ошишига ёрдам бермоқда.