close
close
Асосий мавзулар
22 июн 2025

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДАГИ ЧИҚИНДИ ПОЛИГОНИ АҲОЛИ ҲАЁТИГА ТАҲДИД СОЛМОҚДА

close

Хоразм вилояти Урганч туманига қарашли “Чўлобод” маҳалласи аҳолиси экологик фалокат арафасида турибди. Маҳаллага яқин жойлашган чиқинди полигонидан тарқалаётган бадбўй ҳид ва доимий тутун бутун қишлоқ аҳолисининг нафас олишини қийинлаштирмоқда.

Маҳалла аҳлининг маълум қилишича, чиқинди полигони ҳар кеча ёқиб юборилмоқда. Шамолли кечаларда ҳидли тутун бир неча километр ҳудудни қамраб олиб, одамларда кўнгил айниши, қайт қилиш ва ҳатто нафас қисилиши ҳолатларини келтириб чиқармоқда.

«Чириб кетаётган чиқиндиларнинг ҳиди иссиқ кунларда умуман чидаб бўлмас даражада. Ҳамма болаларимиз бу ҳиддан касал бўляпти. Аммо буни на ҳокимият, на санитария хизматлари кўрмоқчи эмас», дейди маҳалла аҳолисидан бири.

Аҳоли бир неча марта прокуратура ва Экология бошқармасига мурожаат қилган. Бироқ мурожаатлар натижасиз қолмоқда. Қолаверса, маҳалладаги чиқинди полигони атрофи минглаб дарахтлар билан ўралган тўқайзор ҳисобланади. “Киш кунларида ҳам ҳар кеча чиқинди ёниб тутаётгани, келажакда йирик ёнғинга сабаб бўлиши мумкин”, деб хавотир билдирмоқда фуқаролар.

Айни пайтда, маҳаллий фаоллар Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасини қаттиқ танқид қилмоқда. Уларнинг иддаосича, бошқарма шикоятларни кўриб чиқиш ўрнига чиқинди юкловчи ташкилотлардан пора олиб, ҳолатни яшириш билан банд.

Маҳалла фаолларига кўра, бу чиқинди майдонини “Хоразм вилоятига кимёвий заҳар тарқатаётган қурол заводи” деб аташ мумкин. “80% болалар бу заҳардан жабр кўряпти. Соғлиқни сақлаш органлари эса гўё бу ҳудудда одам яшамагандай, бутунлай бефарқ”, дейилади мурожаатда.

Маҳаллий аҳоли охирги чора сифатида Президент Шавкат Мирзиёев ва Экология қўмитаси раҳбарларидан вазиятга жиддий эътибор бериш, чиқинди майдонини аҳоли яшайдиган ҳудуддан узоқроққа кўчириш, ва бу соҳадаги коррупцияга қарши қатъий чора кўришни сўрамоқда.

Тағин ўқинг
28 декабр 2020
2020 йилда Евроосиё иқтисодий иттифоқининг онлайн саммитида Ўзбекистон ва Кубага ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақоми берилди. Президент Шавкат Мирзиёев ...
16 ноябр 2017
Бошқа динга кирганликда айблаб, хотинини пичоқлаган сайрамлик 34 ёшли Хайрулло Норметов 14 ноябрь куни ҳибсга олинди. Суд ҳукми чиққунига ...
6 июл 2019
«Элтуз» нашри жамоаси бир ҳафта давомида Германия пойтахти Берлинда янги режаларни белгилаб олди ва навбатдаги тренингдан кейин уч ҳафталик ...
29 май 2017
Андижоннинг Шаҳрихон туманида музқаймоқдан захарланган 100 кишига сальмонеллёз касаллиги ташҳиси қўйилган. Бу ҳақда Элтузга исми шарифини сир тутишни сўраган ...
Блоглар
18 июн 2025
«Ўзбекча фикрлаш»ни мусорга отвормасак дунëга разил бўлишда давом этамиз.Нима ўзи «Ўзбекча фикрлаш»?Масалан Ўзбекистон қонунида «жинс ...
16 июн 2025
Театр замон юзига кўзгу тутиши керак. Лекин ўзбек театри буни эплай олмаяпти. Драма ëзадиган бирорта ...
9 июн 2025
Қадимги турк битиклари қисқа ва чуқур маъноли бўлган. «Ташингдан барча киши каби кўрин. Ичинг гўзал ...