close
close
Асосий мавзулар
25 июн 2025

КОРРУПЦИЯ УЧУН ИШДАН ОЛИНГАН ПРОКУРОР ЯНА ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

close

2017–2019 йилларда Адлия вазири ўринбосари, 2021–2024 йилларда эса Бухоро вилояти прокурори бўлиб ишлаган Маҳмуд Истамов яна ҳукуматдаги юқори лавозимга қайтди. У энди Адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда Когон тумани прокурори Баҳодир Ғуломов 90 минг доллар пора билан қўлга тушганидан сўнг, президент топшириғига биноан бош прокурор Нигматилла Йўлдошев томонидан Бухоро вилояти прокурори Маҳмуд Истамов ва бошқа масъуллар лавозимидан озод этилган эди.

Маҳмуд Истамовнинг номи бевосита пора иши билан боғлиқ ёки унга яқинлиги аниқ бўлмасада, унинг ишдан олиниши масъулиятдан четлаштириш сифатида қабул қилинди.

Аммо орадан бир муддат ўтиб, Маҳмуд Истамов яна юқорироқ мансабга тайинланди. Бу ҳолат жамоатчиликда катта саволлар уйғотмоқда:

Коррупция билан боғлиқ можаролар ортидан лавозимидан кетганлар қайта тизимга қайтарилишининг ўзи қандай сигнал?

Халқ коррупцияга қарши курашга ишонмоқчи, лекин кеча жазоланганни бугун янги лавозимда кўриш, кўпларда ҳақиқатга бўлган умидни ўлдирмоқда.

Тағин ўқинг
15 июл 2024
Чуст туманида буғдой етиштириш билан шуғулланган фермер Алимардон Туморов ҳоким ва кластер босимини кўтара олмасдан юрак ҳуружидан вафот этди. ...
18 июн 2021
«Элтуз» журналист Шоҳида Тўлаганованинг Сардоба тўғони ўпирилиши билан боғлиқ суриштирув фильмини тақдим этади
18 октябр 2019
Жамоатчилик фикри. Нима у? Катта холангнинг елим кавушими? Тоғанг деворига осиб қўйган пилта милтиқми? Нима ўзи у?Инглизча қисқагина «Public ...
19 феврал 2019
Бу гап пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги рус тилли аҳолининг Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан 18 февраль кунги учрашуви пайтида ...
Блоглар
18 июн 2025
«Ўзбекча фикрлаш»ни мусорга отвормасак дунëга разил бўлишда давом этамиз.Нима ўзи «Ўзбекча фикрлаш»?Масалан Ўзбекистон қонунида «жинс ...
16 июн 2025
Театр замон юзига кўзгу тутиши керак. Лекин ўзбек театри буни эплай олмаяпти. Драма ëзадиган бирорта ...
9 июн 2025
Қадимги турк битиклари қисқа ва чуқур маъноли бўлган. «Ташингдан барча киши каби кўрин. Ичинг гўзал ...