ЮНЕСКО МАДАНИЙ МЕРОСИ ХИВА АМАЛДОРЛАРИ ТОМОНИДАН ЎЗЛАШТИРИЛДИ
Хива шаҳар “Ичан-қалъа” маҳалласидаги “Бўёқчилар” кўчаси 107-объектда Хива шаҳар амалдорлари томонидан қонунга зид равишда ишлар олиб борилмоқда.
Бу объект “Хевақ қудуғи” номи билан бутун дунёга маълум ва машҳурдир. Тарихдан маълумки, Хива номининг ўзи шу “Хевақ қудуғи” номидан келиб чиққан.
Уч минг йиллик тарихга эга бу объектнинг ҳозирги кунда ноқонуний бузиб ташланганига гувоҳ бўляпмиз. Бу қудуқ ҳозирги кунда ЮНЕСКО томонидан маданий мерос рўйхатига олинган.
Шунга қарамасдан, объектни бузиб ташлашди. Эшитишимизча, Хива шаҳар ҳокими Т.Давлетов бошчилигида бир гуруҳ амалдорлар бирлашган ҳолда 120 минг АҚШ долларига сотиб олиб, ўз манфаатлари учун бузиб ташлаб, бошқа бир объект қуришяпти ва ҳамма тегишли ташкилотлар бу ишларни кўриб туриб, кўрмасликка олмоқда.
“Ичан-қалъа” қўриқхонаси замдиректори ва ҳозирги кунда депутат Рустам, қурилиш бошқарувчиси Руслан, Хива шаҳар депутатлар раиси Одилбек Раҳимов ва кўплаб амалдорлар бор.