БОҒОТ ТУМАН ОБОДОНЛАШТИРИШ ИДОРАСИНИ РАҲБАР ТАЛОН-ТОРОЖ ҚИЛМОҚДАМИ?
Элтузга Хоразм вилояти Боғот тумани ободонлаштириш идорасини раҳбар талон-торож қилаётгани ҳақида ишчи-ходимлар мурожаат билан чиқишди.
Шикоятга кўра, идора раҳбари бу лавозимга ўтиргач қисқа вақт ичида 20 гектар ер майдонига эга балиқ ҳавзаси, иссиқхоналар ва фермер хўжаликларига эгалик қила бошлаган.
Идора ихтиёрига топширилган икки катта самосвалдан бири ишда фойдаланилмоқда, аммо иккинчиси бир йилдан буён йўл ёқасида турибди. Маълумотларга қараганда, бу техникани балансдан тушириб, ўзлаштириш кўзда тутилган.
Иддаоларга кўра, идора раҳбари заҳира хўжалик мудири билан тил бириктириб кам таъминланган оилалар уй жойини таъмирлаш учун ажратилган қурилиш молларини ўзлаштиришган.
Ишчи-ходимлар ободонлаштириш идорасида ҳаққоний аудит текшируви ўтказишни масъуллардан талаб қилишмоқда.