close
close
Асосий мавзулар
26 август 2025

Ота-онасини кўргани келган қиз уйдаги меҳмонни пичоқлади

close

25 яшар Ҳошимова Севарахон Абдулмўсо қизи ота-онасини кўргани Қувага келди. Севара ота-энасининг дийдорига тўйиб, бўкиб арақ ичиб ухлаб қолди. 

Кечаси ҳожат учун уйғонган қиз йўлакда меҳмон А.Хусайновга тўқнаш келди. Мастликда меҳмонга қўполлашиб, жанжал кўтарди. Сўнг меҳмон тегажоқлик қилди дея унга пичоқ билан ташланди.

Лекин А.Хусайнов Севарага тегажоқлик қилмаган, у Россияга кетиш олдидан хотини билан шу хонадонда вақтинча яшаб турган. 

Меҳмон йигит елкаси ва қорнидан пичоқ еди. Унинг жароҳатлари ҳаёт учун хавфли деб белгиланди. Қувасой шаҳар суди меҳмонга пичоқ билан ташланган мезбонни 5 йил 1 ойга озодликдан маҳрум қилди. 

Қиз қамағда, унинг икки боласи бобо-буви қарамоғида.

Тағин ўқинг
15 феврал 2017
Карабук шаҳрида Ўзбекистон ватандоши 39 яшар Жамшид Раимов, пичоқ билан қуролланган уч киши тарафидан калтакланиб, 1000 доллар пулини олдирди. ...
14 ноябр 2016
Яқин бир неча ойлар аввал, мустақиллик байрамига тайёргарлик кўраётган пайтимизда, ҳали «буюк йўлбошчи» тирик эканида газеталаримиз «биз буюк ўзгаришлар ...
9 июл 2024
Россиянинг урушдаги талофати, Афғонистондан келтирилаётган ҳавфли ичимлик, Халқ пули деган тушунча йўқлигини айтган ўзбек мулозимига кўрилган чора ва бу 600 ...
21 ноябр 2019
Ҳажвий хабар Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлардан бири юқори лавозимли амалдор аралашуви билан ...
Блоглар
29 август 2025
Юксак дидли шоир дўстимиз  Болтабой Бегматовнинг маддох шоирларга эътирози: Шоирлар пойтахтга кўчиб кетдилар, Отиз сенга ...
17 август 2025
Ғарб етакчисининг Россия диктатори билан ҳар қандай учрашуви автоматик равишда уни дунё ҳамжамияти назарида «тенг ...
7 август 2025
Одамларда санъат ҳақида умумий тасаввур бўлиши учун. Нега асар музейда туради? Музей эскпонатинии нега давлат ...