close
close
Асосий мавзулар
24 сентябр 2025

Тошкентда табиат душмани ноёб қушга газета едирди

close

21-сентябрь куни Тошкент ҳайвонот боғида ташриф буюрувчилардан бири ноёб ҳайвон эмуни газета парчаси билан овқатлантирди, деб хабар бермоқда ҳайвонот боғи матбуот хизмати.

Ҳайвонот боғи ходимлари  эркакка танбеҳ берганлар, бироқ у қилган ишидан афсусланмаган.  Хулқ-атвор қоидаларини бузганлиги учун меҳмон  зоопаркдан чиқариб юборилган. Унга маъмурий чора кўришлари ҳам мумкин эди. 

Айни пайтда эму ветеринарлар назорати остида. Зарур текширувлар ўтказилиб, юзага келиши мумкин бўлган асоратларнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда.

Барча ҳайвонлар, шу жумладан эму ҳам, белгиланган рационга қатъий риоя қилган ҳолда озиқлантирилади. Эмуни ҳар қандай озиқ-овқат маҳсулотлари ёки бегона нарсалар билан боқиш қатъиян ман этилади. 

Ҳайвонот боғи ҳудудида сотиладиган махсус озуқа эму учун мўлжалланмаган, — дейилади хабарда.  Шунингдек ҳайвонларни ёмон кўрувчилар учун ҳайвонот боғида ўрин йўқлиги маъмурият томонидан таъкидланади. 

Маълумот учун, эму югурувчи қушлар туркумига мансуб бўлиб, одатда Австралиянинг чўл ва даштларида яшайди. Мева, уруғ ва майда ҳайвонлар билан озиқланади. Сони йилдан йилга камайиб кетмоқда. Қизил китобга киритилган.

Тағин ўқинг
8 октябр 2015
Афғон-туркман чегарасидаги хавфсизлик, Ўзбекистоннинг ёнилғи эҳтиёжлари ва Россиянинг кун сайин тажовузкор тус олаётган геосиёсати Тошкент- Ашхобод мулоқотида кўрилиши кутилган ...
7 сентябр 2020
«Элтуз»нинг қадрли ўқувчилари! Агар сизни ёки танишларингизни тўғридан-тўғри касбий мажбуриятларингизга боғлиқ бўлмаган, қўшимча ҳақ тўланмайдиган ишларга мажбур қилишса, бош ...
15 апрел 2016
Тадбирда терроризм, экстремизм билан боғлиқ жиноятларга қарши курашишда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр ...
11 март 2021
(Муҳаммад Солиҳ аудиокитобининг давоми) 1970 йилларнинг ўрталаригача биз кандакор рассом Омон Азиз устахонасида улфатчилик қилдик…Камина илк бора Туркия қўшиқчиларини ...
Блоглар
23 сентябр 2025
Марямжон опа дард тўла оҳангда ҳикоя қилди: “Бир куни… инсульт қайталамасдан бир-икки кун олдин… ҳеч ...
14 сентябр 2025
1990 йилнинг 20 июн кунини яхши эслайман. Ўша куни Ўзбекистон мустақиллиги ҳақида баëнот қабул қилинган ...
10 сентябр 2025
Сўнгги вақтларда деярли ҳар куни ҳоким ёки ҳоким ўринбосарлари пора олгани сабаб қўлга олингани ҳақида ...